1 / 13

Тошкент 2014 йил.

Тошкент вилоят ҳокимлиги “Компьютерлаштириш маркази” давлат унитар корхонасининг 2013 йил мобайнида амалга оширилган ишлар натижалари ҳамда 2014 йил вазифалари тўғрисида ҲИСОБОТ. Компьютерлаштириш маркази раҳбари Музафаров Саидакром Суҳбатович маърузаси. Тошкент 2014 йил.

mort
Download Presentation

Тошкент 2014 йил.

An Image/Link below is provided (as is) to download presentation Download Policy: Content on the Website is provided to you AS IS for your information and personal use and may not be sold / licensed / shared on other websites without getting consent from its author. Content is provided to you AS IS for your information and personal use only. Download presentation by click this link. While downloading, if for some reason you are not able to download a presentation, the publisher may have deleted the file from their server. During download, if you can't get a presentation, the file might be deleted by the publisher.

E N D

Presentation Transcript


  1. Тошкент вилоят ҳокимлиги “Компьютерлаштириш маркази” давлат унитар корхонасининг 2013 йил мобайнида амалга оширилган ишлар натижалари ҳамда 2014 йил вазифалари тўғрисида ҲИСОБОТ Компьютерлаштириш маркази раҳбари Музафаров Саидакром Суҳбатович маърузаси Тошкент 2014 йил.

  2. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг Интернет тармоғига уланиш кўрсаткичлари

  3. Вилоят “Компьютерлаштириш маркази” ДУК томонидан 2013 йил амалга оширилган ишлар Вилоят ҳокимлиги қошидаги “Компьютерлаштириш маркази” ДУК томонидан туман ва шаҳар ҳокимликларида компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида, қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан: - вилоят “Компьютерлаштириш маркази” ДУК устав жамғармаси 220 млн. сўмга шакллантирилди ва замонавий техника воситалари билан таъминланди, ҳамда штат бирлиги 100%га (27 та) шакллантирилди, жумладан вилоят марказий аппаратида 9 нафар, 18 та шаҳар ва туман ҳокимликларида 1 нафардан тажрибали ходимлар ишга олиниб, ҳозирда жойларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш билан шуғулланмоқдалар; - 2013 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишининг 64-сонли баёни қарорларини ижросини таъминлаш максадида, Алоқа ва ахборотлаштириш Давлат қўмитаси ҳамда вилояти хокимлиги билан биргаликда “Чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилиб тасдиқланди;

  4. - вилоят ҳокимлиги, шаҳар ва туман ҳокимликларида электрон ҳужжат алмашинув тизимини йўлга қўйиш ҳамда қоғоз сарф харажатини камайтириш мақсадида локал ва корпоратив тармоқлар ташкил этилди ва “Е-хат” ҳимояланган электрон почта ҳамда @tоshvil.uz корпоратив электрон почта орқали маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилди. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25 июндаги 183-сонли мажлис баёнига асосан e-kommunal.uz портали орқали 2013 йилнинг 25 июлидан бошлаб вилоят ҳокимлигининг шаҳар ва туманларидан фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилади. e-kommunal.uz портали орқали фуқароларни мурожаатини қабул қилиш ва уларни кўриб чиқиб, жавоб қайтариш бўйича вилоят ҳокимлигидан масъул мутахассиси ажратилган. Мурожаатлар белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, доимий назоратга олинган;

  5. Тошкент вилоятининг расмий веб-сайти www.toshvil.uz - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25 июндаги 183-сонли мажлис баёнида Тошкент вилояти веб-сайтини белгиланган талаблар асосида қайтадан ташкил этиб, ташриф буюрувчилар сонини ошириш назарда тутилган. Ушбу баён ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайти 2013 йил сентябрь-ноябрь ойларида янги кўринишда www.toshvil.uz веб-сайтига айлантирилиб, марказ томонидан маълумотлар билан бойитилиб, сайтга Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган Қарорлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, баёнлар ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигининг қарорлари ва фармойишлари, бундан ташқари Тошкент вилоятида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, вилоят янгликлари, шунингдек тадбиркорлар учун очиқ савдога қўйилган бино ва иншоатлар, вилоятнинг ҳорижий инвестиция ва экспорт-импорт салохияти хақида тегишли маълумотлар киритиб борилмоқда.

  6. Интерактив хизматлар ва ахборот тизимлари Ҳозирга келиб порталда 24 та интерактив хизматлар йўлга қўйилган, жумладан 12 та базавий ҳамда 12 та қўшимча интерактив хизматлар. 12 та базавий интерактив хизматлар икки томонлама ишлаши тўлиқ йўлга қўйилди; - вилоятида “Фермер”,“Ғалла” ва "Агроиқтисод" ахброт тизимлари ишга туширилган, ҳамда “Пахта” ахборот тизими вилоятнинг барча пахта қабул қилиш пунктларига ўрнатилган; - ходимлар билан ишлаш учун “Кадр 5”, дастурлари вилоятнинг барча туманларида фаолияти йўлга қўйилди; - ҳокимликларнинг барча ходимларига электрон рақамли имзо ва“Е-хужжат” дастури билан таъминланган ҳолда туман ҳокимликларининг моддий техник базаси шакллантирилди ва барча ходимлар интернет тармоғига уланди ҳамда Тошкент Давлат Ахборот техналогиялари унверситети ўқитувчилари томонидан ўқитиш ишлари амалга оширилиб, “Юрида” (Қабул қилинган ҳуқуқий-норматив ҳужжатларнинг базаси), “Юрида орфо” (Матндаги хатоларни тўғрилайдиган дастур) ахборот тизимлари йўлга қўйилди;

  7. 2014 йил 1 январдан 20 февралгача ҳокимиятлар веб-сайтларига ташриф буюрувчилар сони

  8. Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш юзасидан ўқишлар Шу билан бирга маҳаллий ҳокимият органларига ахборот ва коммуникация тизимларини кенг жорий этиш ҳамда унинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида вилоятдаги 18 та шаҳар (туман) ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари замонавий Планшетлар билан тўлиқ таъминланди. Тошкент вилояти ҳокимияти ва Тошкент Ахборот Технологиялари Университети томонидан биргаликда 2013 йил 29 майда тасдиқланган ўқитиш режасига мувофиқ, университет профессор-ўқитувчилари томонидан ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги 4 та шаҳар ва 14 та туман хокимликлари аппарат ходимлари учун 2013 йил 3-18 июн кунлари жойларда жами 407 тингловчиларга ўқув-семинарлари ташкил этилди.

  9. Бундан ташқари жорий йилда ҳудудларда яшовчи аҳолининг компьютер саводхонлигини ошириш ва уларга интернетдан фойдаланишни ўргатиш бўйича Тошкент ахборот технологиялари университетининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари орасидан кўнгиллиларни жалб этган ҳолда бепул ўқув курслар ташкил қилиш юзасидан “Бунёдкор ёшлар 2013 компьютер саводхонлиги” ўқув курслари ташкил этилиб, мазкур ўқув курсларида вилоятдаги 13 та маҳалладан жами 243 та ҳар хил ёшдаги аҳоли иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириғига мувофиқ жорий йилнинг 14 август куни Тошкент вилояти ҳокимиятида ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда “Корея Республикасининг маҳаллий электрон ҳукумати, тажриба ва таклифлар” мавзусида Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси ўринбосарлари (Ким Нам Сок ва Шерматов Шерзод Хотамович) бошчилигида семинар-тренинг ўтказилди.

  10. 2014 йилга амалга оширилиши белгиланган вазифалар Вилоят ҳокимлиги томонидан “Тошкент вилоятида 2014 йилда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган манзилли лойиҳалар ДАСТУРИ” ишлаб чиқилди. 2014 йилда Тошкент вилоятда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жадал ривожлантириш мақсадида бир қатор вазифалар белгилаб олинди: Жумладан вилоят ҳокимлиги ҳамда махаллий ҳокимлик тизимида аҳолига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида, toshvil.uz веб сайти орқали фуқаро мурожаатларини электрон шаклда кўриб чиқишни такомиллаштириш ҳамда интерактив хизматлар сонини кўпайтириш ва "Нақд пул тушуми", “Коммунал қарздорликларни камайтириш”, “Ягона ойна”‎ ахборот тизимларини жорий этиш.

  11. Вилоятда “Миллий ахборот коммуникация тизимларини 2013-2020 йиллар мобайнида ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва жойлардаги маҳаллий Давлат ҳокимияти ходимларини ўқитишни ташкил қилиш бўйича тадбирлар дастури”га мувофиқ Тошкент вилоятида ахборот коммуникация технологиялари бўйича билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан ўқишларни амалга ошириш.

  12. Этиборингиз учун Раҳмат!

More Related