1 / 24

Сувонқулова Мафтуна

zorina
Download Presentation

Сувонқулова Мафтуна

An Image/Link below is provided (as is) to download presentation Download Policy: Content on the Website is provided to you AS IS for your information and personal use and may not be sold / licensed / shared on other websites without getting consent from its author. Content is provided to you AS IS for your information and personal use only. Download presentation by click this link. While downloading, if for some reason you are not able to download a presentation, the publisher may have deleted the file from their server. During download, if you can't get a presentation, the file might be deleted by the publisher.

E N D

Presentation Transcript


  1. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИА.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институтиТабиатшунослик факултети биология йўналишиСувонқулова МафтунаТуркистон тизмасининг ширачлари (Eremurus M. Bieb., Asphodelaceae) ваунинг маълумотлар электрон базасини тузиш Илмий раҳбар: б.ф.н. О.М.Мамарахимов Илмий консултант: Н.Абдуллаева Сувонқулова Мафтуна

  2. Туркистон тизмасининг ширачлари (Eremurus M. Bieb., Asphodelaceae) ваунинг маълумотлар электрон базасини тузиш Режа: 1-боб.Тадқиқотнинг кўрсаткичлари.1.1.Мавзунинг долзарблиги1.2.Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.1.3.Тадқиқотнинг мақсади.1.4.Тадқиқотнинг объекти ва предмети. 1.5.Илмий ишнинг янгилиги.1.6.Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти, янгилиги 2-боб.Ўрганилган худуднинг табиий-географик хусусиятлари.2.1.Орографияси. 2.2.Иқлими. 2.3.Гидрографияси. 2.4.Туркистон тоғ тизмаси дарёлар оқимнинг асосий таркиби 2.5.Тупроқлари.2.6.Ўсимликлар қоплами3-боб.Илмий манбаларнинг шархи.4-боб.Туркистон тизмасида тарқалган Ширач туркуми вакилларининг тур таркиби.4.1.Туркистон тизмасида тарқалган Ширач туркуми вакилларининг морфологик тавсифи.4.2.Ўсимлик дунёсини мухофаза килиш.5 боб.Туркистон тизмаси ширачларининг маълумотлар электрон базаси.Хулосалар. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

  3. Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳозир 4500 га яқин ёввойи ўсимлик турлари мавжуд. Улар орасида жиддий муҳофазага муҳтож кўпгина камёб, эндем ва реликт турлар ҳам бор. Бундай турларнинг сони 400 атрофида бўлиб, улар Ўзбекистон флорасининг 10-12 % ташкил этади Биологик хилма-хиллик тирик модданинг мураккаблиги, ўз функцияларини ўзи созлаш қобилияти ва улардан ҳар томонлама фойдаланиш имкониятини акс эттирувчи биологик объектларнинг фарқланадиган турлари ёки ходисалари сони, хамда уларнинг фазо ва вақтнинг қайд этилган оралиғида учрашининг такрорийлиги бўлиб, камёб ва йўқолиб бораётган ўсимлик турлари бу такрорийликнинг энг нозик бўлаги ҳисобланади. Камёб турлар орасида ўта манзаравийлиги, тарқалиш майдонларининг торлиги билан фарқланувчи Ширач туркуми турлари ҳам алоҳида муҳофазага мухтож объектлар сифатида ажралиб туради.

  4. ИЛМИЙ МАНБАЛАРНИНГ ШАРХИЎрта Осиё худудида ўсадиган Ширач туркуми вакиллари тўғрисидаги маълумотлар 1941 йилда А.И. Введенский “Ўзбекистон флораси” китобининг биринчи жилдини айёрлаш давомида Ширач туркуми вакилларини ишлайди ва Ўзбекистон худуди учун 20 та тур келтиради [3, 398-410 бетлар]. Туркистон тизмаси учун эса 8 та тур келтиради. Бу асарда биринчи бўлиб Ўзбекистон худудидаги бир паллали ўсимликларнинг, жумладан Ширачларнинг ҳам ўша вақт учун тўла рўйхати келтирилади. “Ўзбекистон флораси” нинг биринчи жилдида келтирилган маълумотлар хали ўзининг аҳамиятини йўқотгани йўқ [3]. Китобнинг ўзи эса Ўзбекистон флорасига оид бўлган китоблар орасида энг камёб ва нодирлари қаторига киритилади.

  5. Ўрта Осиё ширачларининг интродукцияси масалалари билан узоқ йиллар давомида Тошкент Ботаника боғи илмий ходими О.А. Титова шуғулланган. У илмий фаолияти давомида бу туркум вакилларини интродукция шароитига мослашиши, ўсимликларнинг бу шароитдаги биоэкологик хусусиятлари, кўпайиши, уруғ махсулдорлиги каби бир қатор масалалар устида иш олиб борган. Ўзбекисон республикаси Қизил китобининг биринчи, иккинчи ва учинчи нашрари учун О.А. Титова айнан Ширач туркуми вакилларини таҳлил этиб берган. Унинг тавсиялари асосида туркумнинг камёб вакиллари бу китоб саҳифаларидан жой олган

  6. Ўзбекисон республикаси Қизил китобининг биринчи, иккинчи ва учинчи нашрари учун О.А. Титова айнан Ширач туркуми вакилларини таҳлил этиб берган. Унинг тавсиялари асосида туркумнинг камёб вакиллари бу китоб саҳифаларидан жой олган [11, 12]. Қизил китобнинг 1998 йилда чиққан иккинчи нашрига Ширачнинг 16 та тури киритилган [11]. Улардан иккиаси Нор ширач ва Яшилгулли ширачлар биз тадқиқ этган худудда ҳам учрайдиган турлар ҳисобланади. 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг учинчи нашри чиқди. Бу нашрда Ширач туркуми вакилларининг таркиби ўзгармасдан қолган [12].

  7. ТУРКИСТОН ТИЗМАСИДА ТАРҚАЛГАН ШИРАЧ ТУРКУМИ ВАКИЛЛАРИНИНГ ТУР ТАРКИБИ Тожибарглари бир-бирига қўшилмаган 6 та япроқчалардан иборат, уларда 1-5 та чизиқчалар (тасмалар) бўлади. Япроқчалари гуллаб бўлганидан сўнг тўкилмайди. Чангчилари 6 та. Тугунчаси уч бўлакчали. Меваси – кўсак мева, алохида уйчаларга ажралган ҳолда очилади. Уруғлари уч қиррали, сал пал қанотчали. Барча турлари кўп йиллик ўт ўсимликлар. Илдизи – илдизпоя, йўғонлашган. Илдизбўғзи аввлаги йиллардан қолган барглар билан қопланган бўлади. Барча барглари илдизолди баргларидан иборат. Пояси мутлақо баргсиз. Гулолди баргчалари жуда кичик. Тўпгули – шингил. Ширач туркумига 40-45 та атрофидаги турлар киради. Улар асосан Ўрта Осиё, Эрон, Афғонистон, Кавказ ва Қримда тарқалган

  8. Туркистон тизмасида тарқалган ширач туркуми вакилларининг морфологик тавсифи. Eremurus regelii Vved. – Регаль ширачи Ҳаётий шакли. Кўп йиллик ўт ўсимлик. Экология. Адирлар ва ўртатоғ минтақасининг майин, соз тупроқли, майин тупроқли-шағалли ёнбағирликларида ўсади. Фенология. Гуллаши IV-VI, мевалаши V-VII. Ўрта Осиёда тарқалиши. Ғарбий Тиёншон, шимолий ва ғарбий Помир-Олой. Морфологик тавсифи. Бўйи 80-180 см гача етади.

  9. Илдизлари серэт, қалин, 40 см гача узунликда, илдиз бўғзи аввалги йидлан қолган баргларнинг қолдиқлари билан қопланган. Барглари6-15 тагача, сал ётиқ холда тепага қараган, туксиз, четлари текис ёки ғадир-будур, эни 5 см гача. Шингили зич жойлашган, тўпгулида гуллари зич жойлашган, узунлиги 80 см гача. Гулолди баргчалари ипсимон, туклари бор. Гул банди гуллаган пайтда юқорисга қараб қалинлашиб боради, бўлакларга бўлинган бўлиши мумкин, одатда қирмизи рангда бўлади, мава хосил бўлганидан кейинёйсимон эгилган холатга ўтади, мева кўсакчалари мева етилган вақтда поясига ёйсимон ёпишган холатда жойлашади. Гултожибарглари воронкасимон қўнғироқ шаклда, узунлиги 9 мм гача етади, ҳар бир бўлаги энсиз ланцетсимон, қизғиш рангли, энли, қорамтир узунасига жойлашган битта чизиқчаси бор, четларида эса сарғиш хошиялар бор.

  10. Eremurus turkestanicus Regel –Туркистон ширачи Ҳаётий шакли. Кўп йиллик ўт ўсимлик. Экология. Ўртатоғ минтақасининг тошли ёнбағирликларида ўсади. Фенология. Фенология. Гуллаши V-VII, мевалаши VII-VIII. Ўрта Осиёда тарқалиши. Ғарбий Тиёншон, шимолий ва ғарбий Помир-Олой (Туркистон, Зарафшон, Ҳисор тизмалари, Чўлбайир тоғи). Морфологик тавсифи. Ўсимликнинг бўйи 50-100 см га етади. Илдизи до 18 см узунликда. Ёйлари 8 мм гача қалинликда. Шингили зич эмас, кам гулли; гулолди баргчалари асоси ланцетсимон, учи ланцетсимон-ипсимон, туклари бор. Гулбанди асоси қисмида тўғри (тик) турувчи, пояга деярли ёпишган холда жойлашади, юқорисига қараб қалинлашиб боради ва ташқари томонга қайрилади.

  11. Туркистон ширачининг умумий кўриниши.

  12. remurus fuscus Vved. – Тобланган ширач Ҳаётий шакли. Кўп йиллик ўт ўсимлик. Экология. Тош-шағалли майин тупроқли ёнбағирликлар бўйлаб қуйи ва ўрта тоғ минақаларигача кўтарилади. Фенология. Гуллаши V-VI, мевалаши VI-VII. Ўрта Осиёда тарқалиши. Марказий ва ғарбий Тиёншон, Помирдан ташқари Помир-Оойнинг барча тоғлари. Морфологик тавсифи. Ўсимликнинг бўйи 50-120 см атрофларида. Илдизи 20 см гача узунликда; илдиз бўғзи аввалги йилдан қолган барг қолдиқлари ва ёпирма баргчалар билан ўралган. Стрелкаси цилиндрсимон, баъзан қизил-қўнғир рангда. Барглари тасмасимон, эни 3 см гача, тумшуқчали, четлари текис ёки ғадир-будур. Шингили зич жойлашган, гуллари кўп, баъзан уларнинг сони 700 тагача етади.

  13. Гулолди баргчалари асос қисми анча кенг, ипсимон, тарвақайлаган тукчали. Гулбанди сариқ. Гултожибарги қўнғироқсимон, сариқ ёки баъзан қўнғир рангда, бўлакчаларининг учи тўмтоқ, гуллаб бўлганидан кейин ички томонга буралиб қолади. Чангчи иплари гултожибаргларидан анча узун.

  14. Eremurus sogdianus (Regel) Franch. – Суғдиёна ширачи Ҳаётий шакли. Кўп йиллик ўт ўсимлик. Экология. Адирлар ва қуйи тоғларнинг тошли, тош-шағали ёнбағирликларида ўсади. Фенология. Гуллаши V-VI, мевалаши VI-VII. Ўрта Осиёда тарқалиши. Ғарбий Тиёншон ва Помир-Олой. Морфологик тавсифи. Ўсимликнинг бўйи 60-120 см узунликда. Илдизи жипслашган, 15 см гача узунликда; илдиз бўғзи аввалги йилдан қолган барг қолдиқлари билан ўралган. Стрелкаси цилиндрсимон, калтатукли ёки кўп холатларда туксиз бўлади. Барглари ингичка, тумшуқчали, майин тукли ёки туксиз ва фақат четлари бўйлаб ғадир-будурлиги бор. Шингили сийрак, кам гулли, эни 10 см гача етади. Гулолди баргчалари узун эмас, асоси кенгроқ бўлиб, учга қараб торайиб боради, тукчалари бор. Гулбанди 8 см гача узунликда, юқори қисмидагилари гуллаган пайтида пастга эгилиб қолади, мева ҳосил бўлиши билан яна тикланади.

  15. Чангчи иплари очилаётган гулларда тожибарглар узунлигига тенг бўлади, кейинчалик анча узунлашади. Кўсаги деярли шарсимон, 7 мм гача узунликда, зич ёпишган туклар билан қопланган. Уруғлари кулранг, энсиз қанотчали.

  16. ТУРКИСТОН ТИЗМАСИ ШИРАЧЛАРИНИНГ МАЪЛУМОТЛАР ЭЛЕКТРОН БАЗАСИ Кейинги йиллар давомида информацион технологияларнинг ривожланиши турли соҳларда революцион ўзгаришларни келтириб чиқарди. Фаннинг турли йўналишларида замонавий технологияларни қўллаш улкан ютуқларга эришишнинг энг асосий сабаларидан бири бўлмоқда. Барча йўналишларда бўлгани каби ботаника фанида, жумладан флористика ва ўсимликлар систематикасида ҳам бу технологиялар кенг қўлланилмоқда. Янги информацион технологияларни қўллаш асосан катта хажмдаги матн маълумотларидан тез ва осон хулосалар олишга қаратилган маълумотлар электрон базаларини тузишга қаратилган.

  17. Маълумотларни электрон кўринишда сақлаш бир қатор афзалликларга эга. Аввало бу формат динамиклиги билан ажралиб туради. Маълумотларнинг тўпланиши, ўзгариши даражасишга қараб исталган вақтда базани янгилаш мумкин. Бу китобий нашрларга қараганда анча қулай ва тан нархи арзон тушадиган усул хисобланади. Электрон кўринишга ўтган материалларни тарқатиш, ўзаро алмашиниш ёки Интернет саҳифаларида жойлаштириш рақамли форматнинг кейинги авзалликлари хисобланади.

  18. Шунинг учун биз ўз тадқиқотларимиз давомида Туркистон тизмасини ширачлари бўйича йиғилган маълумотларимизни рақамли форматга ўтказишга қарор қилдик. Бунинг учун Internet Explorer базасида ишлайдиган HTML-Document формати танланди. Базанинг биринчи саҳифаси Титул саҳифа хисобланади.

  19. Ширач ўсимлигига тегишли бўлган матн маълумотлари Ҳар бир матн маълумоти остида турнинг рақамли форматдаги расмига кириб бориш учун Сурат сўзи фаоллаштирилган. Уни сичқончани чап томони билан босилиши орқали турнинг расми келтирилган саҳифаси очилади. Очилган расм фойдаланувчи ихтиёрига кўра катталаштирилиши мумкин.

  20. Расм 22. Ширач ўсимлигининг базадаги рақамли расми

  21. Ширачнинг умумий кўриниши

  22. Расм 5. Яшилгулли ширач.

  23. Расм 6. ЎзР ФА Ботаника боғи шароитида ўстирилаётган Нор ширачи

  24. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ

More Related