290 likes | 633 Views
Маруза № 5. Мавзу: Қоннинг ф изик- к им ёв и йхоссалари ва ша к лли элементлар . Режа : Кон тизими. Қоннинг функциялари, константалари. Эритроцитлар, ЭЧТ. Гемоглобин, турлари, бирикмалари.
E N D
Маруза № 5 Мавзу: Қоннинг физик-кимёвийхоссаларивашаклли элементлар. Режа: Кон тизими. Қоннинг функциялари, константалари. Эритроцитлар, ЭЧТ. Гемоглобин, турлари, бирикмалари.
Ички муҳитнинг асоси қондир. Қон суюқ тўқима бўлиб,у тизим сифатида қаралади. Г.Т. Ланг бўйича унга: • Циркуляциядаги қон • Қон ҳосил қилувчи аъзолар • Қон емирилувчи аъзолар • Нейрогуморал бошқарув киради.
Қон вазифалари: • Кислород ва карбонат ангидрид ташиш. • Моддалар ташиш(трофик). • Экскреция қилинувчи моддаларни ташиш • Терморегуляцияда иштироки. • pH ни бир маромда ушлаш. • Сув-туз алмашинувда иштирок этиш. • Иммунитет ҳосил қилиш. • Функциялар регуляциясида иштирок этиш • Биологик актив моддаларни ташиш. • Гомеостаз ва тўқималар регенерациясида иштирок этиш
Ўз вазифаларини бажариши учун қон суюқ ҳолатда бўлади (фибринолиз), шу билан бирга қон йўқотишларни олдини олиш учун,керак бўлган ҳолларда қуюқ холатга ўтади.
Қон вазифаларини тўлиқ ва аниқ бажарилиши унинг хажми, шаклли элементлари, плазма таркибинг оптимал бир маромда ушлаб турилишига боғлиқ.
Қоннинг асосий физик-кимёвий константалари : • Хажм (тана вазнининг 7%) • Қовушқоқлик - 5 сувга нисбатан (1) • Плазма 45% Ш.Э. 55% (гематокрит) • pH 7,35 – 7,40 • Солиштирма оғирлик 1,050-1,060 г/л, эритроцитлар учун – 1,090 • Ион таркиб 0,9% (Na, K, Ca,Mg, Cl…) • Осмотик босим 7,6 атм. • Онкотик босим 25-30мм. см. уст. • Оқсиллар 7-8% альбумин, глобулин, фибриноген) • Орг. моддалар 1,1%
Плазма – қоннинг суюқ қисми бўлиб, коллоид-полимер эритма, 90% сувдан иборат; Фириноген оқсилисиз плазма зардоб дейилади. Қон плазмасида оқсиллар, биологик фаол моддалар ва модда алмашинуви маҳсулотлари бўлади. Плазмада электролит ва коллоидларнинг доимий нисбати сақланиб туради, бу ҳужайра билан модда алмашинувида аҳамиятга эга. Қон ўрнини босувчи эритмалар тайёрлашда бу нисбат ҳисобга олинади.
Қон ўрнини босувчи эритмаларни тайёрлашда ва қуйишда,уларнинг электролитлар ва коллоидлар концентрацияси ҳамда осмотик босимиҳисобга олинади.Бундай эритмалар изотоникёки физиологик эритмалар деб аталади. Бундан ташқари қоннинг осмотик босимидан баланд (гипертоник) ва паст (гипотоник) босимли эритмалар мавжуд.
Осмотик босим – ярим ўтказгич мембрана орқали электролитлар концентрацияси юқори бўлган томонга эритувчини (сув) тортувчи куч. Онкотик босим –бу оқсилларнинг осмотик босими.
Изотоник эритмалар асосан қон хажмини сақлаб туриш ва хужайрада модда алмашинувини вақтинча таъминлаб туриш учун қуйилади. Гипертоник эритмалар мия ва ўпка шишида дегидратация мақсадида қўлланилади. Гипотоник эритмалар сувсизланишда тўқималарни гидратацияси учун қўлланилади.
Организмда осмотик босим бир маромда сақлаб турилади.Осмотик босим ўзгариши осморецепторлар (гипоталамус, томир, тўқима) орқали сезилиб, рефлектор равишда гипоталамус, гипофиз гормонлари орқали қонда электролит ва сувни ушлаб туриш ёки чиқариш механизми ишга туширилади.
Қоннинг энг асосий константаларидан бири унингpH бўлиб, катта аҳамият касб этади. Чунки ҳамма алмашинув жараёнлари бу кўрсаткичнинг доимийлиги сақланган муҳитда (7,35-7,40) нормал боради.Одатда қонга доимий равишда (ташқаридан ва тўқималардан) кислотали ва ишқорий моддалар тушади, лекин қоннинг pH доимий кўрсаткичда ушлаб турилади.
pHниузоқ вақт 0.2га ўзгариши ҳам хужайра ўлимига олиб келади. Шунинг учун pHмуҳитнинг доимийлиги кўплаб физик-кимёвий, биокимёвий ва физиологик механизмлар билан сақлаб турилади: • Буфер системалари билан • Ўпка орқали CO2ни чиқарилиши билан • Буйрак орқали кислотали маҳсулотларни чиқариш ва ишқорий маҳсулотларни ушлаб қолиш билан
Қон pHнисақлаб туришда биринчи галда буфер тизимлариштирок этади: • Карбонат (Н2 СО3 , NaHCO3, KHCO3) • Фосфат (Na2HPO4, NaH2PO4) • Оқсил (амфотер) • Гемоглобин (кучсиз, кучли кислота) • Тўқима (оқсил, фосфат) Гемоглобин буфер системаси ҳамма буфер системасининг 75% ни ташкил қилади.
Буфер тизимлар кислота-ишқор мувозанатни доимий сақлаб тура олмайди.Баъзида pHкислотали томонга (ацидоз), ёки ишқорий томонга (алкалоз) ўзгариши мумкин. Бу ўзгаришлар дастлаб компенсатор, кейинчалик эса декомпенсатор шаклга ўтади. Бундай ҳолатда зарурий чоралар кўрилиши шарт.pHнинг 7-7,8га ўзгариши ўлимга олиб келади.
Одатда модда алмашинуви жараёнида, айниқса анаэроб ҳолатда, кислотали моддалар кўп ҳосил бўлади ва қоннинг муҳити кислотали томонга ўзгариши эҳтимоли ошади.Шу сабабли қонда ишқорий захира бўлиб, у кислоталарни ишқорга нисбатан 200-250 марта кўп нейтраллаши мумкин.
Қон плазмасининг оқсиллари (65-85 г/л) альбуминлар (52-58%), глобулинлар (α1, α2, β, γ ) ва фибриноген қоннинг структуравий элементи бўлиб, унинг доимийлиги оқсил қабул қилишга боғлиқ эмас. Улар жигарда синтезланади (суткасига 25 гр.) ва қуйидаги вазифаларни бажаради: • Буфер • Онкотик • Иммун • Транспорт • Қон қовушқоқлиги • Қон ивиши
Эритроцитлар(Э) – ядросиз қизил қон хужайралари бўлиб, қон шаклли элементларининг асосини ташкил қилади (25 трлн) ва кислород ва карбонат ангидрид ташиш функциясини бажаради. Эритроцитларнинг умумий юзаси 3000м2бўлиб, бу газларнинг интенсив адсорбцияси ва чиқарилишини таъминлайди. Э. диаметри 7 мкм, кучли деформацияланиш даражасига эга ва шунинг учун 3 мкм диаметрли капиллярлардан ўта олади. Э.ларнинг турли хили мавжуд.
Организмда эритропоэз ва гемолиз (эритроцитларнинг парчаланиши) ўртасида мувозанат мавжуд.Э.нинг ўртача умри - 120 кун. Э.да 140 яқин ферментлар бор.
Эритроцитоз – Э.лар сонининг нормадан ошиши (жисмоний ишда, гипоксияда, сув йўқотганда). Эритропения (анемия) - Э.лар сонининг нормадан камайиши (хақиқий, ёлғон) Гемолиз – Э. парчаланиши ва Hbни плазмага чиқиши. Гемолиз бир неча турда бўлади: осмотик, термик, механик, биологик, кимёвий. Гемолизда қоннинг қовушқоқлиги, онкотик босими ошади ва гематурия кузатилади.
Гемоглобин (Г) – Э. нинг асосини ташкил қилади ( 1 Э. датахминан 400 млн. молекула Г.бўлади) Нормада Г. нинг миқдори эркаклардаўртача 145 г/л, аёлларда 130 г/л. Г. нинг примитив, феталь ва катталар Г.ни турлари тафовут қилинади. Г. молекуласи 4 молекула гемдан ва 1 молекула глобиндан иборат.
Гемдаикки валентлиFe2+бўлиб, у кислород молекуласини бириктириш хусусиятига эга. Э.ни кислород билан тўйиниш даражаси, қоннинг ранг кўрсаткичида намоён бўлади. Нормада қоннинг ранг кўрсаткичи 1 га тенг.
Г. қонда 3 хил физиологик бирикма холида учрайди (Feикки валентли холатида бўлганида) • Оксигемоглобин (HbO2) • Дезоксигемоглобин (Hb) • Карбгемоглобин (HbCO2 ) Г. патологик бирикмалар ҳам хосил қилиши мумкин: • Карбоксигемоглобин (HbCO) • Метгемоглобин (MetHB). Буларда Feуч валентли холатига ўтади. Г. Мускулларда ҳам бор (миоглобин).
Антикоагулянт қўшилган қон тинч холатда турса эритроцитларни чўкиши кузатилади (ЭЧТ) Эркакларда 1-10мм/соат; Аёлларда 2-15мм/соат). ЭЧТнинг механизми асосан юқори молекулали оқсилларнинг миқдори ошишига (глобулин, фибриноген) ва уларнинг эритроцитларда адсорбцияланиб зарядини камайтиришига боғлиқ. Натижада эритроцитлар катта солиштирма оғирликдаги «тангачалар устуни»ниҳосил қилиб чўкишига олиб келади.
В крови, добавленной антикоагулянты, происходит оседание эритроцитов (РОЭ) (М-10мм/час; Ж-15мм/час). Механизм РОЭ обусловлен увеличением количества высокомолекулярных беков (глобулины, фибриноген), которые адсорбируются на эритроците, уменьшая заряженность. Усиливается образование «монетных столбиков» с высоким их удельным весом и оседанием.