slide1 n.
Skip this Video
Loading SlideShow in 5 Seconds..
БИЛЛИНГ-2 PowerPoint Presentation
Download Presentation
БИЛЛИНГ-2

play fullscreen
1 / 31
Download Presentation

БИЛЛИНГ-2 - PowerPoint PPT Presentation

fern
485 Views
Download Presentation

БИЛЛИНГ-2

- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - E N D - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
Presentation Transcript

  1. БИЛЛИНГ-2 ахборот тизими www.bukharasoft.uz

  2. БУХАРАСОФТ ХУСУСИЙ КОРХОНАСИ ҲАҚИДА Корхона 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, бош офиси Бухоро шаҳрида жойлашган, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида филиаллари ва юқори малакали доимий ҳамкорлари мавжуд. Корхона томонидан 2001 йилда яратилган "Ижро назорати" дастуридан юзлаб ташкилотларда фуқароларнинг мурожаатлари ва барча турдаги расмий ҳужжатларни рўйхатга олиш ҳамда уларнинг ижросини назорат қилишда, таҳлилларини юришда, 2004 йилда яратилган “Кадр-3”, 2007 йилда яратилган "Кадр-4" ва 2012 йилда яратилган "Кадр-5" дастурларидан мингдан ортиқ корхона ва ташкилотларда амалдаги кадрлар банкини ва истиқболли кадрлар заҳирасини яратишда, 2006 йилда яратилган “Мукофотлаш” дастуридан мукофотланганлар ва давлат мукофотларига номзодларнинг маълумотлар банкини яратиш, номзодлар орасидан энг муносибларини саралаш, ҳужжатлар тўплами ва таҳлилий маълумотларни тайёрлаш жараёнларини автоматлаштиришда, 2007 йилда яратилган "Ғалла ўрим-йиғимининг мониторинги" ва "Пахта йиғим-теримининг мониторинги" дастурларидан республика миқёсида ушбу муҳим тадбирларни самарали ташкил этиш, жараённи реал вақт режимида назорат қилиш ва бошқаришда, 2008 йилда яратилган "Бозорда бир марталик патта тўловлари назорат қилиш" дастури ёрдамида республикада барча йирик бозорларда ҳар кунлик патта тўловларини назорат қилиш ва компьютерлаштириш ҳисобига тушумларни 3 ва ундан ортиқ мартага орттиришда (йилига 8 млрд сўмдан ортиқ қўшимча пул тушуми), 2005-2013 йилларда яратилган "Агро-мониторинг", "Агро-кредит" ва "Агро-иқтисод" дастурларидан давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш жараёнини ташкил этиш ва самарали бошқаришда, 2012 йилда яратилган "Томорқа" дастуридан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва доимий мониторингини юритишда, 2013 йилда яратилган "Саноат" дастурида республикада саноат салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳаларнинг мониторингини юритишда, “Давомат” дастуридан академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари талабаларининг ўқув юртларига вақтида келиб кетишлари, дарсларига тўлиқ қатнашишлари, билимларни ўзлаштириш даражаларининг мониторингини юритишда, 2014 йилда яратилган “Корпоратив бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими” дастуридан идоравий ишлар ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, масъул ходимларнинг иш шароитларини яхшилаш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва қулайликлар яратишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, республикадаги вазирлик ва идораларининг деярли барчасида, барча вилоят, шаҳар ва туман ҳокимиятларидабир неча йиллар давомида кенг ва самарали фойдаланиб келинмоқда.

  3. БИЛЛИНГ-2 ТИЗИМИНИНГ ТЕХНОЛОГИК АФЗАЛЛИКЛАРИ • республика бўйича ягона маълумотлар маркази, ягона маълумотлар банки, энг замонавий технологиялар асосида яратилган ягона дастурий таъминотнинг жорий этилиши тизимнинг барқарор ишлашига эришиш билан бир қаторда, унинг тез такомиллашиб борувчи ва тез мослашувчи бўлишига ҳам хизмат қилади. • тизимнинг интернет тармоғи орқали ишлаши, 1031-тартиб бўйича ташкилотларнинг тизимга уланишлари, абонентлар учун персонал кабинетларнинг ишлаши, смартфон орқали киритилган маълумотларнинг ўз вақтида келиб тушиши, алоқа харажатларининг камайиши билан бир қаторда, раҳбарият ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан ваколати доирасидаги маълумотларни мустақил равишда, онлайн тартибида кўриб туриш имкониятини ҳам яратади. • смартфонлар учун яратилган дастурий таъминот автоном ҳолда ишлашга мўлжалланган бўлиб, маълумотларни автоматик тарзда синхронизация қилиб туриш, интернет тармоғидан оптимал фойдаланиши ҳисобига, маълумотларнинг вақтида узатилиши ва алоқа харажатларининг минимал бўлишини таъминлайди.

  4. БИЛЛИНГ-2 ТИЗИМИНИНГ УСЛУБИЙ АФЗАЛЛИКЛАРИ • тизимда инсон омили имкон даражасида камайтириб, тўлиқ автоматлаштириб борилмоқда (аниқланган истеъмолни жойидан абонент номига киритиш, пул тушумларини жойидан автоматик кирим қилиш, инвентаризация натижалари, ариза ва далолатномаларни жойида киритиш, ҳисоб-китобларни автоматик амалга ошириш, абонентни автоматик тарзда хабардор қилиб туриш, идоравий ҳужжатларни автоматик тарзда тайёрлаш ва бошқалар). • 1031-тартиб бўйича ташкилотлар учун персонал кабинетлар яратилган бўлиб, ходимларининг рўйхатини ўзлари киритишлари, мавжуд қарздорликларни кўриб туришлари, тўлов ва ҳисоб-китоб жараёни осонлаштирилгани, газ идорасининг ҳисоб рақамига келиб тушган тўловни абонентлар номига автоматик тарзда тақсимланиши, тўлов квитанцияларини интернет орқали олиш имкониятлари яратилган. • почта бўлимлари, банк кассалари ва маҳаллалар учун қарздорликларни кўриш ва тўловларни жойидан кирим қилиш, газ идораси билан ҳисоб-китобларни автоматик юритиш имкониятлари яратилган.

  5. БИЛЛИНГ-2 ТИЗИМИНИНГ ИҚТИСОДИЙ АФЗАЛЛИКЛАРИ • “Биллинг-2” дастури энг оддий смартфонларда ҳам тўлақонли, барқарор ишлай олиши ҳисобига, дастурий маҳсулот ва унга хизмат кўрсатиш харажатларни, смартфонлар нархининг арзонлиги ҳисобидан ҳам қоплаш имконияти мавжуд. • серверлар сонининг камайиши, VPN тармоғидан TAS-IX тармоғига ўтилиши, барча SMS хабарлар бепул узатиб берилиши, алоқа ва техникаларни сақлаш харажатларини сезиларли камайтиради. • иш юритиш жараёнларини оптималлаштириш ва автоматлаштириш ҳисобидан, ишларнинг сифати ортиши билан бир қаторда, ҳар бир туман газ идорасидан камида 5 та штат бирлигини қисқартириш имконияти яратилади, бу эса биринчи йилнинг ўзида дастурий маҳсулотнинг баҳосидан 5 марта кўп, кейинги йиллардан эса 25 марта кўп маблағнинг иқтисод қилиш учун асос яратади. • тизим ҳар бир смартфоннинг алоқа хизмати учун харажатларининг ойига 4 АҚШ долларидан ортиб кетмаслигини таъминлайди.

  6. БИЛЛИНГ-2 ТИЗИМИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАНИШИ • ҳисоб-китобларни мантиқан тўғри юритиш, тушунмовчиликлар ва норозиликларнинг олдини олиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва идоравий иш юритиш жараёнларини бугунги кун талаблари даражасида такомиллаштириш мақсадида, кўп йиллар олдин ишлаб чиқилган бир қатор тартиб-қоидалар ва меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш таклиф этилади: - газ баланси ва ҳисобот ойининг ёпилиши масаласида- бир вақтнинг ўзида етказиб берилаётган газнинг 3 хил нархда ҳисобланиши масаласида- нархда ўзгариш бўлган пайтда, мавжуд қарздорликларнинг эски нарх бўйича қолиб кетиши масаласида- масъул ходимларни рағбатлантириш ва жавобгарлик масаласида- истеъмол ҳажми ва қарздорлик бўйича ҳисоб варақ тарқатиш - вазифалар тақсимоти ва бошқа масалалар бўйича. • абонентлар билан шартнома тузиш жараёнини қулайлаштириш, таҳлилларини юритиш, шартномавий мажбуриятлар абонент томонидан бажарилмаган ҳолларда ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чораларини кучайтириш ва қулайлаштириш кўзда тутилган.

  7. БИЛЛИНГ-2 ТИЗИМИНИНГ БАРҚАРОРЛИК АСОСЛАРИ • “Биллинг-2” дастурий маҳсулотини ишлаб чиқиш, ўрнатиб бериш ва бир йил давомида уни бепул такомиллаштириб бориш баҳоси битта туман газ идораси учун 9 960 минг сўм этиб белгиланган бўлиб, ушбу суммасида аҳоли истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларни юритиш тизимидан ташқари, улгуржи истеъмолчилар бўйича, суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича, газ маромлаш пунктларидаги кириш ва чиқиш босимлари бўйича, электрон ўлчагичларни масофадан бошқариш бўйича, кадрлар ҳисобини юритиш ва бошқа йўналишлар бўйича ўндан ортиқ қўшимча модулларни ҳам бир йил давомида бепул ишлаб чиқиш ва фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. • тизимга дастурий маҳсулотни ишлаб чиқарувчи корхона томонидан кафолатли техник хизмат кўрсатилади. Кўрсатиладиган техник хизмат дастурий маҳсулотни такомиллаштириб бориш ва фойдаланувчиларга амалий ёрдам беришдан тортиб, серверларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва маълумотлардан резерв нусхалар сақлаб боришгача бўлган жараённи ўз ичига олади.

  8. АСОСИЙ МУАММОЛАР • бугунги кунгача юритилган маълумотлар базасида абонентларнинг яшаш манзиллари аксарият ҳалларда нотўғри кўрсатилган, қарзлорлик тўғрисидаги маълумотлардан норозиликлар жуда кўп учрайди, газ идораларининг ҳисоб-китоб тизимига нисбатан аҳоли ва бошқарув органларининг ишончи камайиб қолган. • бугунги кунгача амалда бўлган иш юритиш тартиблари, корхона ходимларини ниҳоятда банд қилиб қўйган, эски тизимни тўхтатмай туриб, ходимларга янги тизимни қўшимча иш сифатида юклатиш уларнинг янада қийналиб қолишларига олиб келади. • туман газ идораларида компьютер техникалари инфратузилмаси яхши ривожланмаган, аксарият ходимларнинг компьютер саводхонликлари юқори эмас, кадрлар қўнимсизлиги жуда катта, идоравий ҳужжатлар, ички тартиб қоидалар, вазифалар тақсимоти ва ижро интизоми масалаларида жиддий ўзгаришлар қилиниши лозим.

  9. БИЛЛИНГ-2 ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ Етказиб берилаётган табиий газнинг истеъмолчисини аниқлаш, ҳисобини тўғрива онлайн тартибида юритиш. • назоратчилар учун смартфонда ишлайдиган махсус дастур яратилиб, фойдаланишга топширилди. • маълумотлар базасининг тузилмаси ва ҳисоб-китобларни юритиш тартиби яхшиланди. • иш юритиш тартиблари қайта кўриб чиқилди, вазифалар тақсимотига ўзгаришлар киритилди.

  10. НАЗОРАТЧИЛАР ФАОЛИЯТИ УЧУН МАХСУС ДАСТУР Дастурий маҳсулот смартфон аппаратига ўрнатилади ва бир фойдаланувчи учун махсус созламалар (логин-парол) киритилиб, PIN-код билан ҳимоялаб берилади. Дастурий маҳсулот ўзбек ва рус тили ҳамда лотин алифбосида ишлашга мўлжалланган. Ҳар бир назоратчи дастурдан ўзига қулай бўлган тилда фойдаланиши мумкин.

  11. НАЗОРАТЧИЛАР ФАОЛИЯТИ УЧУН МАХСУС ДАСТУР Дастурнинг асосий ойнасида олтита тугма жойлаштирилган. “Абонентлар” тугмаси босилганда, назоратчига бириктирилган кўчалар рўйхати, шу кўчадаги абонент сони билан экранда чиқади. Кўча танланганда, шу кўчадаги абонентлар рўйхати, охирги кўрилганига неча кун бўлганлиги ҳақидаги маълумот ва тез қидириб топиш имкони билан экранда чиқади.

  12. НАЗОРАТЧИЛАР ФАОЛИЯТИ УЧУН МАХСУС ДАСТУР Рўйхатдан керакли абонент танланганда, экранда шу абонент бўйича барча зарур маълумотлар ҳамда қўшимча амалларни бажариш имкониятини берувчи тугмачалар чиқади. Заруратга кўра, экрандан истанган қаторни (масалан телефон рақамини) танлаб, унга ўзгартириш киритиш имконияти мавжуд. Бунда ўзгариш қачон ва ким томонидан киритилганлиги ҳамда олдинги қийматини дастур эслаб қолади.

  13. НАЗОРАТЧИЛАР ФАОЛИЯТИ УЧУН МАХСУС ДАСТУР • Абонент хонадонидаги ГҲУ кўрсаткичи назоратчи томонидан дастурга киритилади. • Агар киритилган кўрсаткич, кутилган кўрсаткичдан 30 фоиздан ортиқ фарқ қилса, дастур томонидан автоматик тарзда огоҳлантириш берилади. • Кутилган кўрсаткич ўтган кунлар сонига кўра, меъёр кўрсаткичлари асосида автоматик ҳисобланади. • Назоратчига меъёр кўрсаткичларини фақат ўсиш томонга ўзгартириш имконияти берилади, камайтириш учун газ идорасига ҳужжатлар билан мурожаат қилинади.

  14. НАЗОРАТЧИЛАР ФАОЛИЯТИ УЧУН МАХСУС ДАСТУР • Қўшимча амалларни бажариш имконияти абонентларга қулайлик яратиш ҳамда идорада ижро интизомини мустаҳкамлаш имкониятларини беради. • Абонент номидан электрон шаклда бериладиган аризаларнинг турлари заруратга кўра кўпайтириб борилиши мумкин. • Далолатнома тузилганлиги қайд этилганда, дастур автоматик тарзда абонентга меъёр бўйича истеъмол ҳисоблайди ва тегишли ижрочиларни хабардор қилади. • Далолатнома абонент томонидан имзоланмаган ҳолатлар ҳам кўзда тутилган.

  15. НАЗОРАТЧИЛАР ФАОЛИЯТИ УЧУН МАХСУС ДАСТУР Дастурда асосий амаллардан ташқари: бепул ёзма мулоқот қилиш (хабарлар ва топшириқларни ёзиб юбориш), ноқонуний уланишлар, тамғанинг бузилиши ва бошқа шу каби ҳолатларни “фото архив” га тушуриш, дастурнинг янги версияси ишлаб чиқилганда, ўзини ўзи автоматик тарзда янгилаб олиш, киритилган маълумотлари марказий маълумотлар банки билан синхронизация қилиш, иш вақтида назоратчининг айнан қаерда юрганлиги тўғрисидаги маълумотни ҳар 10 минутда марказий компьютерга узатиб туриш (геолокация) имкониятлари яратилган бўлиб, иш жараёнида заруратга кўра дастурни янада такомиллаштириб бориш кўзда тутилган.

  16. БИЛЛИНГ-2 ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ Тўловларни қабул қилиш жараёнини қулайлаштириш ва амалга оширилган тўловни абонентнинг ҳисобига ўз вақтида автоматик тарзда кирим қилинишини таъминлаш. • 1031-тартиб, банк кассаси, почта бўлими, маҳалла ва назоратчилар орқали амалга оширилган тўловларнинг ўз вақтида, жойидан, тўғридан-тўғри кирим қилиш имконияти яратилди. • Абонентлар номига кирим қилинаётган сумма билан газ идорасининг ҳисоб рақамига келиб тушаётган сумманинг балансини юритиш тартиби ишлаб чиқилди. • Тизимни PAYNET ва CLICK тўлов тизимлари билан интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

  17. 1031-ТАРТИБ АСОСИДА ХОДИМЛАРНИНГ ГАЗ ИДОРАЛАРИДАН ҚАРЗДОРЛИКЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА ТЎЛОВЛАРНИ ТИЗИМГА КИРИТИШ МОДУЛИ

  18. БАНК КАССАЛАРИ, ПОЧТА БЎЛИМИ ВА МАҲАЛЛАЛАР ОРҚАЛИ ТЎЛОВЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МАХСУС ДАСТУРИ

  19. НАЗОРАТЧИЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛОВНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ • Абонент тўловни амалга оширганда, назоратчи томонидан тўлов ҳақидаги маълумотни дастурга киритиш имконияти мавжуд. Кирилган маълумот ўша заҳоти асосий маълумотлар базасига бориб тушади ва бу ҳақида абонентга автоматик тарзда SMS хабар юборилади. Назоратчилар йиғилган маблағларни корхона ҳисоб рақамига ўз вақтида ва тўлиқ кирим қилишларининг ҳисоб-китоби дастур томонидан автоматик тарзда юритилади. • Дастур абонентга қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома бериш жараёнини ҳам қулайлаштириб беради. Маълумотнома электрон ёки қоғоз шаклида берилиши мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам, бундай тартиб абонент учун қулайлик яратади.

  20. БИЛЛИНГ-2 ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ Жойлардаги вазият, амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда ҳар бир ходимнинг кунлик фаолиятини онлайн тартибида назорат қилиш имкониятини яратиш. • Ҳар бир назоратчининг фаолиятини, унинг кунлик ҳаракат траекторияси билан назорат қилиш тизими жорий этилди. • вилоятлар, туманлар, маҳаллалар ва абонентлар кесимида мавжуд қарздорлик, етказиб берилаётган маҳсулот, амалга оширилаётган тўлов миқдорини онлайн тартибда назорат қилиш тизими ишлаб чиқилди.

  21. ГЕОЛОКАЦИЯ ТИЗИМИ - қўшимча қурилма сотиб олиш талаб қилинмайди; - иқтисодий ва техник жиҳатдан тежамкор, тасодифий хатоликлардан ҳимояланган.

  22. ГЕОЛОКАЦИЯ ТИЗИМИ - қўшимча қурилма сотиб олиш талаб қилинмайди; - иқтисодий ва техник жиҳатдан тежамкор, тасодифий хатоликлардан ҳимояланган.

  23. ВИЛОЯТЛАР, ТУМАНЛАР, МАҲАЛЛАЛА ВА АБОНЕНТЛАР КЕСИМИДА ОНЛАЙН МОНИТОРИНГ ЮРИТИШ ОЙНАСИ

  24. НАЗОРАТЧИЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШ ОЙНАСИ

  25. 1031-ТАРТИБ БЎЙИЧА МАВЖУД ҚАРЗДОРЛИКВА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ТЎЛОВЛАР МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШ ОЙНАСИ

  26. БИЛЛИНГ-2 ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

  27. БИЛЛИНГ-2 ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

  28. МАСОФАДАН БОШҚАРИЛАДИГАН ГАЗ ҲИСОБЛАГИЧ • АФЗАЛЛИКЛАРИ: • ўлчашаниқлигинингюқорилиги, хатолик 1 фоизгача (бизда 6 фоизгача); • ўлчашжараёнининг механик таъсирларданҳимояланганлиги; • автоматик термокоррекция; • телеметрия (масофадан туриб истеъмол миқдорини аниқлаш); • электрон клапан (масофадан туриб таъминотни тўхтатиш ва очиш); • ҳавонинг газланганлигини аниқлайдиган қурилмани улаб қўйиш имконияти; • ўрнатишнинг қулайлиги (пайвандлаш талаб этилмайди); • нархи қиммат эмаслиги (390 – 495 минг сўм); • узоқ муддат хизмат қилиши ва аниқлик даражасини йўқотмаслиги; • Ўзбекистонда расмий ҳамкори борлиги (http://neogroup.uz).

  29. КОГОН ГАЗ КОРХОНАСИ МИСОЛИДА ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН ТОВАР МАҲСУЛОТ ҲАМДА ПУЛ ТУШУМЛАРИНИНГ НИСБАТИ

  30. ТИЗИМНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТАРТИБИ • Смартфон аппаратларини сотиб олиш; • Эски программадаги маълумотларни янги базага кўчириш; • Янги программани ўрнатиш; • Назоратчилар учун ўқув ўтказиш; • Аҳоли хонадонларини тўлиқ ўтиб чиқиш: • телефон рақамлари ва ГХУ нинг реал кўрсаткичларникиритиб чиқиш (1-босқич); • ГХУ рақами, тамға рақами, қиёслов ўтказилган сана вамеъёр кўрсаткичлари киритиб чиқиш (2-босқич); • ҳар бир хонадонага ҳар ойда марта кириб, кўрсаткичолиш, ГХУ ва тамға ҳолатини текшириш (нормал режим). • Назоратчилар фаолиятини ҳар кун муҳокама қилиш; • Корхона ва ташкилотлар билан ишлаш (1031-тартиб); • Абонентлар бўлими, метрологлар, эксплуатация, бухгалтерия,касса, иш юритиш бўлимларини компьютер техникаси билантаъминлаш, компьютерларини интернет тармоғига улаш,ҳар бирлари учун ўз йўналишлари бўйича ўқувлар ўтказиш.

  31. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ! тел.: (98) 274-1212, (93) 620-1144 e-mail: hikmat@buxoro.uz web sayt: www.bukharasoft.uz