1 / 40

ОАТБ “АГРОБАНК”

ОАТБ “АГРОБАНК”. томонидан ажратиладиган кредитлар турлари ва керакли ҳ ужжатлар. Ёш оилаларга ипотека кредитлари бериш. Ипотека кредитлари ёш оилалар учун қ уйидаги мақсадларга берилади:

dayo
Download Presentation

ОАТБ “АГРОБАНК”

An Image/Link below is provided (as is) to download presentation Download Policy: Content on the Website is provided to you AS IS for your information and personal use and may not be sold / licensed / shared on other websites without getting consent from its author. Content is provided to you AS IS for your information and personal use only. Download presentation by click this link. While downloading, if for some reason you are not able to download a presentation, the publisher may have deleted the file from their server. During download, if you can't get a presentation, the file might be deleted by the publisher.

E N D

Presentation Transcript


  1. ОАТБ “АГРОБАНК” томонидан ажратиладиган кредитлар турлари ва керакли ҳужжатлар

  2. Ёш оилаларга ипотека кредитлари бериш Ипотека кредитлари ёш оилалар учун қуйидаги мақсадларга берилади: • Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ва намунавий лойиҳа асосида, қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда якка тартибда уй-жой қуришга ва реконструкция қилишга; • Якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олишга.

  3. Ипотека кредити қуйидаги муддатларга берилади: а) Жамғарма кредит йўналиши маблағлари ҳисобидан: 1) оила аъзолари яшашига мўлжалланган уй-жой қурилиши ва кўп квартирали уйлардаги квартира ёки якка тартибда қурилган уйларни сотиб олиш қайта қуриш (реконструкция қилиш ) учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йил муддатга; б) банкнинг ўз маблағлари ва бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобидан: 1) оила аъзолари яшашига мўлжалланган уй-жой қурилиши ва кўп квартирали уйлардаги квартира ёки якка тартибда қурилган уйларни сотиб олиш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 10 йилгача муддатга; 2) якка тартибда қурилган уйларни қайта қуриш (реконструкция қилиш) учун 5 йилгача муддатга. 3) ёш оилаларга бериладиган кредитлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йил муддатга.

  4. Банк томонидан бериладиган кредитнинг миқдори қуйидагича белгиланади: а) қайта қуриладиган (реконструкция) уй-жой ёки сотиб олинадиган квартира учун – 2500 энг кам ойлик иш ҳақи миқдоригача; б) якка тартибда уй-жой қуриш ва сотиб олиш учун 3000 энг кам ойлик иш ҳақи миқдоригача. Шу билан бирга тақдим этиладиган кредитнинг миқдори қуриладиган, сотиб олинадиган ҳамда қайта қуриладиган (реконструкция) уй-жой ёки сотиб олинадиган квартира қийматининг 75 фоизидан ошмаслиги лозим. Ёш оила аъзолари (эр ёки хотин)нинг иш берувчиси бўлган юридик шахслар ёш оила томонидан олинадиган уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олишга ипотека кредити учун дастлабки бадални банкка ўтказишлари мумкин. Бунда, бадал суммаси ўша оила аъзоси (эри ёки хотини)нинг қайси бири номига ипотека кредити расмийлаштириладиган бўлса, унинг номига банкда очилган жамғарма омонат ҳисобварағига иш берувчи томонидан ўтказилади.

  5. Истеъмолкредитинингмақсади: - радио-электронвабошқамаишийасбоб-ускуналархаридқилишучун;- мебелларваинтерьербуюмларихаридқилишучун;- тураржойнитаъмирлашбиланбоғлиқтовар-моддийқимматликлархаридқилишучун;- даволаниш, дори-дармонларсотиболишвасоғлиқнитиклашучун;- таълимолишучун (олийўқувюртларинингсиртқибўлимларида, касбмалакасиниоширишучунтурлиўқувюртларида, академияларда, қўшимчабилимолишучунташкилқилинганкурсларда).

  6. Истеъмолкредитиолишучунёшоилалартомониданбанккатақдимэтиладиганҳужжатлар:Истеъмолкредитиолишучунёшоилалартомониданбанккатақдимэтиладиганҳужжатлар: - кредитолишучунариза;- қарзолувчинингпаспорти;- яшашжойиданмаълумотнома;- никоҳқайдэтилганлигитўғрисидагувоҳнома;- охирги 12 ойликдаромадларитўғрисидаишжойиданмаълумотнома;- кредитҳисобигаолинаётганмаҳсулотнинголди-сотдишартномаси;- кредиттаъминотитурлариданбири.Истеъмолкредитиэнгкамишҳақининг 200 (иккиюз) баробаригачамиқдордаистеъмолэҳтиёжлариучунзарурбўлганмаҳсулотларнисотиболишгаажратилади.

  7. Истеъмолкредитинингфойдаланишмуддати:Истеъмолкредитинингфойдаланишмуддати: Ёшоилаларгаистеъмолкредитлариучйилгачамуддатгаберилади, бунда 6 ойликимтиёзлидаврбелгиланади. Имтиёзлидаврдакредитбўйичаасосийқарздорликтўланмайди.

  8. “Истеъмоломонати” ҳисобрақамигақўйиладигандепозитмиқдори: Ёшоилаларгабериладиганистеъмолкредитларибўйича “Истеъмоломонати” ҳисобрақамигасўралаётганкредитсуммасининг 20 (йигирма) фоизимиқдоридаомонатқўйилади.

  9. Истеъмол кредитларини олиш бўйича шартлар Кредит мақсади - Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган радио электрон ва бошқа маиший асбоб-ускуналар, мебел ва интерьер буюмлар, турар жойни таъмирлаш билан боғлиқ товар-моддий қимматликларни харид қилиш; - тўй маросимлари ва бошқа тадбирларни ўтказиш; - даволаниш, дори-дармонлар сотиб олиш ва соғлиқни тиклаш;  - таълим олиш учун (олий ўқув юртларининг сиртқи бўлимларида, касб малакасини ошириш учун турли ўқув юртларида, академияларда, қўшимча билим олиш учун ташкил қилинган курсларда).

  10. Кредит муддати - 3 йилгача. • Кредит миқдори - Минимал иш ҳақининг 200 баробаригача.  • Кредит таъминоти - Мол-мулк гарови, суғурта, банк ёки бошқа молия муассасининг кафолати, кредит ҳисобидан сотиб олинаётган моллар (қурилиш моллари ва дори дармонлардан ташқари). • Кредит бўйича депозит суммаси - сўралаётган кредитнинг 30% миқдорида “Истеъмол омонат” депозитига қўйилган нақд пул шаклидаги (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ташқари) маблағлар.  • Қўйилган “Истеъмол омонат” депозитига йиллик 10% миқдорида фоиз ҳисобланади. • Кредит фоизи - истеъмол кредитларининг устама фоизи йиллик 18% дан кам бўлмаган миқдорда ўрнатилади.

  11. Қарз олувчи истеъмол кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим: Қарз олувчи истеъмол кредити олиш учун банкка кредит буюртмасини ва ўз даромадлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган қуйидаги бошқа ҳужжатларни тақдим этади: а) қарз олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (ёки паспорт ўрнини босувчи ҳужжати) серияси ва рақами ҳамда яшаш жойи; б) истеъмол кредитининг объекти; в) истеъмол кредитининг муддати; г) қарз олувчининг фаолият тури ва даромадлари; д) қарз олувчи томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усули.

  12. Таълим кредитини олиш бўйича шартлар Кредит мақсади - Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида ўқиб, бакалавр ва/ёки магистрлик унвонини олиш учун. Кредит муддати - бакалавр йўналишида ўқиётганларга 10 йилгача;  магистратура йўналишида ўқиётганларга 5 йилгача;  Кредит таъминоти - Мол-мулк ёки қимматли қоғозларни; Банк кафолатини; Учинчи шахс кафиллигини; Суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслиги хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полисини; Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг кафиллиги (фақат чин етимлар ва “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар, болаликдан 1-чи ва 2-чи гуруҳ ногиронлари).

  13. Кредит фоизи- Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган миқдорда (йиллик 14%); Имтиёзли кредитлар; Чин етимлар ва меҳрибонлик уйида тарбияланган талабалар, болаликдан 1-чи ва 2-чи гуруҳ ногиронлари учун – 0% ставкада; Кам таъминланган оилалардан чиққан талабаларга қайта молиялаш ставкасининг 50% миқдоридаги ставкада; Кредит тўлови Олий ўқув юртини битиргандан 3 ой ўтгандан сўнг бошланади; Фоиз тўлови кредит олинган даврдан бошлаб ҳар ойда ундирилади.

  14. Қарз олувчи таълим кредити олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: а) таълим кредити олиш тўғрисида ариза; б) талаба ва олий таълим муассаси ўртасидаги тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида, белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт); в) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан қарз олувчининг яшаш жойи тўғрисида берилган маълумотнома; г) кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат; д) имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар, болаликдан 1-чи ва 2-чи гуруҳ ногиронлари, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

  15. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш Кичик бизнес субъектларини ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш Агробанк фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Айни пайтда, банк томонидан қуйидаги мақсадларга кредитлар ажратилади:  Деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ва кенгайтириш, жумладан, қишлоқ хўжалик техникалари, қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган ёрдамчи ашёлар, уруғлик ва кўчатлар, ўғит ва ёқилғи материалларини харид қилиш учун; • Айланма маблағларни тўлдириш учун; • Экспортга қаратилган ва импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни ташкил этиш, асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш учун; • Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун;   • Ҳунармандчиликни ривожлантириш, шу меҳнати (касаначилик)ни ташкил қилиш учун; • Аҳолига маиший хизмат кўрсатишни ривожлантириш учун; • Соғлиқни сақлашни ривожлантириш учун; • Сайёҳлик (туризм) соҳасини ривожлантириш учун; • Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан таъқиқланмаган халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари.   Юқоридаги мақсадларга ажратиладиган кредитларнинг фоиз ставкалари молиялаштириш манбаларига боғлиқ бўлиб, асосан имтиёзли фоиз ставкаларидир.

  16. ЎзбекистонРеспубликасиМолиявазирлигиҳузуридагиДавлатучунхаридқилинадиганқишлоқхўжаликмаҳсулотларинингҳисоб-китобЖамғармасиресурслариҳисобидандавлатэҳтиёжлариучунхаридқилинадиганпахтавағаллаетиштиришбўйичафермерхўжаликларинингхаражатлариниимтиёзликредитлаш.ЎзбекистонРеспубликасиМолиявазирлигиҳузуридагиДавлатучунхаридқилинадиганқишлоқхўжаликмаҳсулотларинингҳисоб-китобЖамғармасиресурслариҳисобидандавлатэҳтиёжлариучунхаридқилинадиганпахтавағаллаетиштиришбўйичафермерхўжаликларинингхаражатлариниимтиёзликредитлаш. Кредитлардан мақсадли фойдаланилиши:Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта етиштириш бўйича харажатларни молиялаштириш, хусусан:1) иш ҳақи ва улар юзасидан ажратмаларга тўлаш учун;2) минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоялашнинг кимёвий ва биологик воситаларини сотиб олиш учун;3) ёқилғи-мойлаш материалларини сотиб олиш учун;4) МТП (машина-трактор парклари), муқобил МТПларнинг хизматларига тўлаш учун, эҳтиёт қисмлар сотиб олиш учун, хўжаликлар ва қишлоқ хўжалик техникасига эга бошқа субъектлар тасарруфида бўлган қишлоқ хўжалик техникаси учун;5) лизинг (молиявий ижара)га олинган техника юзасидан лизинг тўловларини тўлаш учун;6) ягона ер солиғини тўлаш учун СРФУ (сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича уюшмалар)ни молиялаштириш (муддати ўтказиб юборилган ер солиғи. Муддатли ер солиғи бўйича тўловлар қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган муддатларда амалга оширилади).7) Шунингдек ғалла ва пахта етиштириш билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлмр учун харажатлар, шу жумладан суғурта мукофотлари бўйича тўловлар амалга оширилиши мумкин.

  17. Юқорида кўрсатилган мақсадларга харажатлар учун эҳтиёж мавжуд бўлмаган тақдирда қишлоқ хўжалик корхонаси кредит ресурсларини сарфлашдан воз кечиши мумкин, минерал ўғитлар, кимёвий ёки биологик ҳимоялаш воситаларига харажатлар ва уруғлик материал сотиб олиш учун харажатлар бундан мустасно. Фойдаланилмаган кредит ресурсларидан пахта ва ғалла билан боғлиқ рухсат этилган харажатлар, шунингдек қишлоқ хўжалик техникаси сотиб олиш, шунингдек ички хўжалик ирригацияси ҳамда коллектор-дренаж тизимини тозалаш учун фойдаланиш мумкин.Кредит олиш учун буюртманинг кўриб чиқилиши учун зарур ҳужжатлар рўйхати:1. Кредит олиш учун ариза;2. Тайёрлов ташкилотлари билан тузилган контрактация шартномаларининг нусхалари;3. Кредитга талабни аниқлаш учун тайёрланган Бизнес-режа;4. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумотномага шакл ҳамда молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл).Бизнес-режаларга талаблар:Агротехкартлардан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ҳосил йили учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалик вазирлиги томонидан қишлоқ хўжалик экинлари бўйича белгиланган харажатлар меъёрларига мувофиқлик.Кредитнинг максимал/минимал суммаси:Кредитлар давлат эҳтиёжлари учун сотиладиган пахта ва ғалла қийматининг 60 фоизига қадар миқдорда берилади.Кредитлаш шартлари:Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига муддатлилик, қайтаришлик, тўловчилик, таъминланганлик, шунингдек мақсадли фойдаланиш шартларида кредитлар берилади.Гаров таъминоти суммаси:Имтиёзли кредитларнинг қайтарилмаслик таваккалчилигини суғурталаш шартномалари бўйича суғурта бадалларининг ҳажми олинаётган кредит суммасининг 0,75 фоизини ташкил этади.

  18. Гаров таъминоти суммаси:Имтиёзли кредитларнинг қайтарилмаслик таваккалчилигини суғурталаш шартномалари бўйича суғурта бадалларининг ҳажми олинаётган кредит суммасининг 0,75 фоизини ташкил этади.Гаров таъминотининг тури:1. Тайёрлов ташкилотларининг кафолатномаси. 2. Суғурта ташкилотларининг қарз олувчи томонидан кредит ва унинг юзасидан қарзларни сўндирилмаслик таваккалчилигини суғурталаш тўғрисида суғурта полиси. Кредитларнинг муддати:1. Ғалла етиштиришни молиялаштириш учун ажратилган кредитлар – 12 ойдан ортиқ бўлмаган, муддатини узайтириш ҳуқуқисиз.2. Пахта етиштиришни молиялаштириш учун ажратилган кредитлар – 18 ойдан ортиқ бўлмаган, муддатини узайтириш ҳуқуқисиз.Кредитлар бўйича фоиз ставкалари:Кредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаси йиллик 3 фоиз миқдорида ўрнатилади, улардан 2 фоизли банк маржасини ташкил этади.

  19. Лизингфаолиятинингасосиййўналишлари:Лизингфаолиятинингасосиййўналишлари: Хўжаликюритувчисубъектларнингқишлоқхўжалигидафойдаланиладигантурлихилдагитехникаватехнологикусукуналаригаэгабўлишидализингхизматлариникўрсатиш; Хўжаликюритувчисубъектларнингсаноатдафойдаланиладигантехнологиклинияларгаэгабўлишидализингхизматлариникўрсатиш. ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг 28  июль 2009 йил № ПП-1166 “Тижоратбанкларнингинвестициялойиҳаларинимолиялаштиришгайўналтириладиганузоқмуддатликредитлариулушиникўпайтиришрағбарлантиришборасидагиқўшимчачора-тадбирлартўғрисида”гиҚароригамуофиқлизингхизматларикўрсатувчиюридикшахслар 2009 йилнинг 1 сентябриданбошлабучйилмуддатгафойдасолиғивализингоперацияларидантушадигандаромадларбўйичаягонасолиқтўловиданозодэтилади.

  20. Иқтисодиётнинг асосий лизинг хизматлари кўрсатиладиган секторлари: - Қишлоқ хўжалиги; - Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш; - Оғир саноат; - Енгил саноат;  - Қурилиш;  - Озиқ-овқат саноати;  - Кимё саноати;  - Нефтгаз саноати;  - Транспорт; - Медицина ва фармацевтика;  - Хизмат кўрсатиш.

  21. Лизинг олувчиларимиз: - Юридик шахс мақомига эга бўлган барча турдаги мулк шаклидаги хўжалик юритувчи субъектлар;    - Фаолияти қонун билан таъқиқланган, ноликвид балансга эга ва ўз фаолитияни зарар билан юритаётган хўжалик юритувчи субъектларга лизинг хизматлари кўрсатилмайди.

  22. Лизинг муддати: - Узоқ муддатли (асосий воситалар хизмат муддатининг 80% идан юқори).  Лизинг лойиҳасида лизинг олувчининг улуши: - Амалга оширилаётган лизинг лойиҳасида лизинг олувчи лойиҳа қийматининг 20 фоизлик ўз улуши билан қатнашиши шарт.  Лизинг тўловлари: - Лизингнинг асосий қарзи; - Лизинг бўйича ўрнатиладиган устама (устама ставкаси лизинг олувчи билан лизинг шартномасида келишилган ҳолда);  - Лизинг бўйича қўшимча кўрсатилган хизматлар;   - Лизинг объекти агарда банк томонидан суғурта қилинса, суғурта пули.  Лизинг тўловлари таъминоти: - Лизинг тўловларининг бир йиллик ҳажми доирасида ликвидли мол-мулк гарови;   - Учинчи шахс кафиллиги;  - Банк муассасаси ёки суғурта ташкилотининг кафолати. - Агарда, лизинг олувчи лизинг лойиҳасида лизинг олувчи лойиҳа қийматининг 50 фоиздан ортиқ ўз улуши билан қатнашса юқорида санаб ўтилган таъминот турлари талаб қилинмайди. 

  23. Лизинг хизматидан фойдаланиш учун тақдим қилинадиган бирламчи ҳужжатлар: - Лизинг олувчи ариза-илтимоснома билан мурожаат қилади. Ариза-илтимосномада лизинг олувчининг ҳуқуқий мақоми, лизинг объектининг номи, унинг ишлаб чиқарувчиси (сотувчиси) ва хусусиятлари кўрсатилган ҳолда, яъни объект амалга оширадиган технологик жараёнлар (булар тўғрисида брошюралар, буклетлар ва маълумотлар), лизинг суммаси, фоизи ва муддати тўғрисида батафсил маълумот кўрсатилади;  - Пул оқимининг таҳлили мажбурий тарзда кўрсатилган бизнес-режа ёки техник-иқтисодий асоснома;  - Охирги ҳисобот санасига Давлат Солиқ хизматининг маҳаллий (туман) идораси томонидан тасдиқланган бухгалтерия баланси, дебиторлик ва кредиторлик қарзи ҳақидаги маълумотнома, шунингдек 90 кундан ортиқ муддатдаги қарздорликни солиштириш далолатномалари, молиявий натижалари ҳақида ҳисобот.

  24. Лизинг хизмати бўйича белгиланган имтиёзлар: - Лизинг тўловлари - қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган;  - Солиқ солинадиган даромадлар (фойда)ни аниқлашда лизингга олувчиларнинг 2009 йил 1 январгача лизингга олинган асосий воситалар бўйича жами даромадидан амортизация ажратмалари жами суммасини, шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ тезлаштирилган усул билан ҳисобланган суммани чегириб ташлаш ҳуқуқига эга;   - Лизингга бериш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган технология ускуналари-вакил банкнинг тегишли тасдиғи мавжуд бўлган тақдирда, божхона тўловидан ва қўшилган қиймат солиқидан озод қилинган;  - Лизинг оладиган хўжалик юритувчи субъектлар лизингга берилган мулкка солиқ тўлашдан лизинг шартномаси амал қиладиган муддатгача озод қилинадилар;  - Лизинг берувчини солиққа тортиш чоғида у лизингга бериш учун мулк харид қилишга олган кредитлар фоизи ҳамда белгиланган бошқа тўловларнинг суммаси унинг жами даромадидан чегириб ташланади.

  25. Оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун микрокредитлар (ёш оилалар) Ёш оила тоифасига, ҳар бири ўттиз ёшдан ошмаган, биринчи марта расмий никоҳдан ўтган ёшлар киради.Ёш оилаларга дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлар бериш ва қайтарилишининг шартлари:Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлар фақат янгидан очилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган кундан 6 ойдан ошмаган давр мобайнида кредит олиш учун тегишли хизмат кўрсатувчи банкка буюртма берган юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг фаолиятини бошлаш учун айланма маблағларни шакллантиришга, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга, асбоб-ускуналар сотиб олиш учун берилади.   Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлар юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари ва микрофирмаларга энг кам ойлик иш ҳақининг 150 бараваригача миқдорда ҳамда кичик корхоналар ва фермер хўжаликларига энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваригача бўлган миқдорда берилади.  Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга микрокредитлардан фойдаланганлик учун фоиз миқдори Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 1/6 қисмини ташкил этади.   Дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга кредитлар 3 йилгача бўлган муддатга берилади.

  26. Ёш оилаларга оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун микрокредитларбериш тартиби: Оилавий тадбиркорлик жисмоний шахсларнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга ошириладиган биргаликдаги фаолияти бўлиб, эр-хотин томонидан уларга биргаликдаги умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган умумий мол-мулк негизида амалга оширилади. Оилавий тадбиркорлик эр-хотиннинг ва уларга кўмаклашадиган оила аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади. Оилавий тадбиркорлик субъектларига бериладиган микрокредитлар миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 150 бараваригача бўлган миқдорини ташкил этади ва улар 2 йилгача муддатга берилади. Оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун микрокредитлардан фойдаланганлик учун фоиз миқдори Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкаси (14 фоиз)нинг 1/4 қисмини ташкил этади.

  27. Таъминот тарқатиш ва ишлаб чиқариш корхоналарини кредитлаш - минерал ўғит ва кимёвий воситаларни сотиб олиш;- моддий техник ресурслар сотиб олиш;- техника ва эҳтиёт қисмлар сотиб олиш; Кредит олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар: Қарз олувчи таҳлилий ва прогноз маълумотлардан келиб чиққан ҳолда кредит буюртмасини ва кредит олиш учун илтимосномани тузади. 1. Кредит буюртмаси;2. Пул оқими таҳлили кўрсатилган бизнес-режа;3. Давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган сўнгги ҳисобот санасига тузилган, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари батафсил кўрсатилган ҳамда 90 кундан ортиқ қарздорлик юзасидан солиштириш далолатномалари илова қилинган бухгалтерия баланси;4. Кирим ва чиқим тўғрисида ҳисобот;5. Пул оқими ҳаракати тўғрисида ҳисобот;6. Айланма маблағларнинг айланиш ҳисоб-китоби;7. Бошқа кредиторларда қарз маблағлари ва бошқа банкларда сақланаётган бўш маблағлар мавжудлиги тўғрисида маълумотнома;8. Бошқа корхоналарни ташкил этилишида ўз капитали билан иштироки тўғрисида маълумотлар.9. Кредитнинг таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

  28. Факторинг – бу молиявий инструмент бўлиб, тўлов айланмасини тезлаштиришга хизмат қилади. Ушбу операциялар тўловчининг тўлов қобилиятидан қатъий назар маблағларни инкассацияси қилиш мақсадида амалга оширилади.

  29. «Агробанк» ОАТБтомониданхўжаликюритувчисубъектларниқисқамуддатликредитлашварасмийлаштириштартиби Илтимосномага қуйидагилар илова қилинади:       а) пул оқими таҳлилини мажбурий тарзда кўрсатган ҳолдаги Бизнес-режа;      б) сўнгги ҳисобот санасига, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликни батафсил очиб кўрсатилиши ҳамда муддати 90 кундан зиёд қарздорликнинг солиштириш далолатномаларини илова қилган ҳолда солиқ органи томонидан ва мустақил аудиторлик компанияси хулосаси билан тасдиқланган бухгалтерлик баланси;          в) фойда ва зарарлар хақида ҳисобот; г) пул оқимлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот;   д) айланма маблағлар айланиш тезлигининг ҳисоб-китоби;    е) бошқа кредиторлар қарз маблағлари ва бошқа банкларда сақланаётган бўш маблағлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотнома;    ж) ўз капитали билан бошқа корхоналарни барпо этишда иштироки тўғрисидаги маълумотлар.Лаёқатли қарз олувчи кредит олиш учун ўзининг молиявий ва ишлаб чиқариш имкониятларини қуйидагиларни аниқлаш  мақсадида таҳлил этиши лозим:

  30. а) ўз маҳсулотини сотиш бозорини (талаб ва таклифни ўрганиш); б)устидан кредит олиниши кўзланаётган товар-моддий қимматликлар етказиб беришга бўлган контрактлар, ишлаб чиқариш ҳаражатлари ёки хизматлар ва улар сотилишини таъминланганлигини; в) кредитланаётган тадбир самарадорлигини; г) қарз олувчи хисобварағига пул маблағлари келиб тушиши даврийлигини; д) кредит ва у бўйича фоизларни сўндириш манбасини; е) кредит учун эҳтимолли тўлов ҳисоб-китоби ва унинг даврийлигини; ж) бундан олдинги давр (йил, чорак, ой) хўжалик-молиявий фаолиятнинг ретроспектив таҳлилини; з) жорий даврга прогнозни (Бизнес-режа). Кредит сўндирилмаслиги хавф-хатаридан ҳоли бўлиш мақсадида, қарз олувчи асосий мезони сотилиш бўлган таъминот турига эга бўлиши лозим.          

  31. Суғурта тўловини берилаётган кредит ҳисобидан тўлаш тақиқланади.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 31 августдаги 119-1 рақамли Қарорининг иловасида келтирилган рўйхатдаги корхона ва мулклар гаров предмети бўла олмайди.Қарз олувчининг Банк олдидаги мажбуриятларига асосан мулк ва бошқа таъминот турлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: а) бошқа гаровдан ҳоли бўлиши; б) активларни пул маблағларига айлана олиш қобилияти тушуниладиган, юқори ликвидликка эга бўлиш; в) узоқ вақт сақлана олиш хусусиятига эга бўлиш.Кафил шахс сифатида фақат тўловга қобилиятли нуфузли субъект обрўсига эга юридик шахс бўлиши мумкин.Кафиллик шартномасига қуйидагилар илова қилинади: а) кафил молиявий ҳолатинининг қониқарли эканлигини тасдиқловчи аудит ташкилоти ёки аудиторнинг хулосаси; б) шахснинг кафил номидан шартномага қўл қўйиш хуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар; в) кафил шахс банк ҳисобварағининг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома; г) кафилнинг бошқа банклардаги, қолдиғи кўрсатилган ҳолда, барча банк ҳисобварақлари тўғрисида маълумот; д) кафилнинг ўз банки олдида ссуда ва бошқа қарздорлигини йўқлиги тўғрисида маълумотнома; е) кафил шахсда 2 рақамли картотека йўқлиги тўғрисида маълумотнома.

  32. Кредитлаш ва кредитларни сўндириш тартиби Кредит, 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга қарз олувчи томонидан тақдим этилган илтимоснома асосида берилади ва кредит шартномаси ҳамда муддатли мажбурият билан расмийлаштирилади. Кредит белгиланган муддатда сўндирилиши лозим. Сўндириш муддати етиб келиб, қарз олувчида пул маблағлари мавжуд бўлмаса, кредит, муддати ўтган ссудалар хисобварағи орқали ундиришга тақдим этилади. Ушбу кредит бўйича мажбуриятлар эса 2 рақамли картотекага жойлаштирилади ва календар навбатида сўндирилади.

  33. Кредитларни расмийлаштириш тартиби. Кредитни расмийлаштириш жараёни ўз ичига қуйидагиларни олади:    а) кредит олишга кредит буюртмасини кўриб чиқиш ва бўлғуси қарз олувчини унинг хуқуқий мақомини аниқлаш мақсадида ўрганиб чиқиш. Кредит буюртмасида қуйидагилар кўрсатилади:    1) қарз олувчининг хуқуқий мақоми тўғрисидаги асосий маълумотлар (ташкилий-хуқуқий шакли, таъсисчилари, Устав бўйича асосий фаолият тури ва шу кабилар);         2) сўралаётган кредит хажми, ссудани қандай мақсадларга йўналтирилиши ва лойиханинг мақсади;        3) кредитнинг муддати;     4) сўралаётган кредит ҳажмининг актив суммасига бўлган  нисбати;      5) кредитланаётган объектнинг қопланиш муддати;       6) кредитни бериш ва сўндириш хамда унга хисобланган фоизларни қайтариш муддатлари;         7) кредит таъминотига қўйиладиган қимматликлар тўғрисида мағлумот, агарда кредит қимматликлар гарови устидан берилаётган бўлса;      8) қарз маблағлари тўғрисида маълумот;   9) бошқа банкларда очилган хисобварағлар тўғрисида маълумот;        10) бошқа корхоналар капиталларидаги иштироки хақида маълумот;

  34. б) қарз олувчи молиявий холатининг тахлили ва кредит лаёқатлилигини бахолаш; в) қарз олувчининг пул оқими;         г) кредитланаётган лойиханинг комплекс экспертизаси;         д) кредит шартномасини расмийлаштириш ва тузиш. Кредит буюртмасини кўриб чиқиш муддати 3 банк иш куни. Агар кредитлаш объекти бўлиб қурилиш, ишлаб чиқаришга мўлжалланган объектларни қайта қуриш ва уларни техник жихатдан қайта қуроллаш хисобланса, кредитланаётган лойиха  молиявий холатининг тахлили, кредитга лаёқатлилигини бахолаш хамда ушбу лойиха комплекс экспертизасини ўтказиш учун қарз олувчи банкка қуйидагиларни тақдим этиши лозим:           а) таъсис этиш хужжатлари;         б) лойиханинг ўрнатилган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асосланиши ва лойиха-смета хужжатлари;         в) қурилиш қийматининг йиғма смета-молиявий ҳисоб-китоблари;         г) қурилиш манзил-рўйхатининг ўрнатилган тартибда тасдиқланган рўйхати; д) бажарилган ишлар учун хисоб-китоб шакллари кўрсатилган холда қурилиш даврига мўлжалланган пудрат шартномалари (контрактлар);          е) технологик ускуналарни етказиб бериш бўйича контракт лойихаси. Ушбу лойихада импорт жиҳозларни эркин муомалада юрадиган валюта хисобига сотиб олиш кўзда тутилган бўлса, мазкур қарз олувчи корхонани товарлар (ишлар, хизматлар) импортининг прогнозларига киритилганлигини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика Вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хамда Республика пул-кредит сисёсати бўйича комиссияси билан ўрнатилган тартибда келишилган хати;         ж) лойиха хужжатлари бўйича давлат идорадан ташқари Архитекўурилишдавлатқўмита ва давлат экологик экспертизалари хулосалари;         з) қарз олувчи (юридик шахслар) кредитга лаёқатлилигини аниқлаш учун сўнги 3 йиллик молиявий хисоботи (1, 2, 2а, 5 молиявий хисобот шакллари);        и) кредитни таъминланганлигини тасдиқловчи хужжатлар. Агар кредит кўчмас мулк гарови билан таъминланган бўлса, унда кредит йиғма жилдига қуйиладиган қўшимча хужжатлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: 

  35. 1) хисоботнинг бахосига мувофиқ гаров предмети бозор қийматини қўллаб-қувватлаш ва тақўослаш учун етарли маълумотлар хамда  тахлилни ўз ичига олган бахолаш тўғрисида хисобот ва қийматни аниқлаш услуби;         2) гаровга олинган нарсанинг сотув бахосини тасдиқловчи хужжатлар, агарда кредит ушбу гаровни сотиб олишни молиялаштиришга тақдим этилган бўлса. Агар кредит бошқа шахс томонидан кафолатланган бўлса, кредит йиғма-жилдида қуйидаги қўшимча хужжатлар бўлиши керак:         - кафолат берувчи (кафил) шахснинг қониқарли молиявий холатини тасдиқловчи аудит ташкилоти ёки аудиторнинг хулосаси;         - шахснинг, кафолат берувчи (кафил) шахс номидан шартнома (мажбуриятлар)га имзо чекиш  хуқуқини тасдиқловчи хужжатлар; к) объект жойлашган ердан фойдаланиш хуқуқини тасдиқловчи хужжатлар, махаллий хукумат идоралари томонидан бошланаётган янги қурилишга рухсатнома;         л) қурилишни, амалга ошириш услуби ва мулкий мақомидан қатъий назар, хар қандай турини амалга оширишга Давархқурилишназорат ёки унинг махаллий органлари рухсати;         м) зарурат туғилганда банк инвестиция лойихасининг амалга оширилиш даражаси ва қарз олувчининг тўловга лаёқатлилигини тасдиқловчи бошқа хужжатларни талаб қилиши мумкин.         Турар жойларнинг ички мухандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиладиган жойларни қайта қуриш ва капитал таъмирини амалга оширишни молиялашга кредитлар 24 ойгача муддатга, кредит муддатини узайтириш хуқуқисиз, берилиши мумкин.Мазкур кредитлар бўйича фоиз ставкалари имтиёзли бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкаси меъёридан юқори белгиланиши мумкин эмас. Кредит шартномаси банк ва қарз олувчи орасидаги муносабатлар асоси бўлиб,  имзоланган дақиқадан бошлаб олинган кредитлар, воситачилик хақлари, фоизлар ва улар бўйича пенялар тўла сўндирилгунга қадар, агарда ушбу шартнома билан ўзга холат кўзда тутилмаган бўлса, харакатда бўлади.          Банк қарз олувчи билан келишилган холда кредит шартномасида олдиндан кўзда тутиладиган қопланиш муддати ва пул оқимининг прогнозларини хисобга олган холда кредитлашнинг имтиёзли даврини ўрнатишга хақли.         Имтиёзли кредитлаш даври мобайнида фоизлар хисоб-китоби балансдан ташқари хисобварақларда амалга оширилади.

  36. Лойихаларни молиялаштириш Лойиҳаларни молиялаштириш деганда кўп холларда банк махсус турдаги кредити тушунилади бунда у қўйдагилар билан фарқланади: 1) кредит катта хажимдаги асосий воситаларни (ер участкалари, жихослар ва тегишли кўрилиш монтаж ишлари) сотиб олишга ажратилади; 2) лойиҳа маълум мудатга уни ташкил этувчи органлардан алоҳида амалга ошишиш мумкин; 3) лойиҳанинг асосий воситалари ёки ундан олинадиган даромадлар таъминот сифатида ишлатилиши мумкин. Инвестиция лойиҳаларини уларни эҳтимолий молиялаштириш мақсадида кўриб чиқиш учун Банк филиаллари томонидан хўжалик субъектларидан (хизмат кўрсатилаётган жойи ёки юридик манзилага кўра, қайси банкда хизмат кўрсатилаётганлигидан қатъий назар) ариза қабул қилинади, шу билан бирга:

  37. а) агар салоҳиятли қарз олувчи - Агробанк мижози бўлса, керакли ҳужжатлар бевосита хизмат кўрсатилаётган филиалга, ҳисоб рақамига хизмат кўрсатиш жойи бўйича топширилади; б) агар салоҳиятли қарз олувчи - ҳисоб рақамига хизмат кўрсатиш жойи бўйича Агробанк мижози бўлмаса, керакли ҳужжатлар мижознинг ҳоҳишига қараб ушбу лойиҳа молиялаштирилган тақдирда мижозга хизмат кўрсатадиган банк филиалига ёки вилоят бошқармасига топширилади; в) агар салоҳиятли қарз олувчи - Агробанк мижози бўлмаса ва Тошкент вилоятида ёки Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган (ёки рўйхатга олиниши режалаштирилаётган бўлса), ҳужжатлар мижознинг ҳоҳишига қараб Тошкент вилоят бошқармаси, туман филиалларига ёки Банк Жараёнлари Бошқармасига топширилиши мумкин; г) агар ариза топширилаётган даврда (негизида лойиҳани амалга ошириш режалаштирилаётган) корхона рўйхатдан ўтказилмаган бўлса (мавжуд бўлмаса) ҳужжатлар лойиҳа ташаббускорлари ёки салоҳиятли қарз олувчилардан қабул қилиниши мумкин (а,б,в);  д) кредит ажратилиш борасида ижобий қарор қабул қилинган бўлса, қарз олувчи Агробанк тизимида хизмат кўрсатилиши лозим (асосий ҳисоб рақами).

  38. Инвестиция лойиҳаларини танлаш ва амалга ошириш тартиби Инвестиция лойиҳаларини танлаш ва амалга ошириш тартиби қуйидаги босқичлар доирасида амалга оширилади: а) банк филиалларида лойиҳаларнинг танланиши. б) Банкнинг вилоят бошқармаларида лойиҳаларнинг танланиши ва дастлабки таҳлили; в) Банкнинг бош оффисда лойиҳаларнинг экспертизаси; г) Банк томонидан лойиҳа бўйича қарор қабул қилиниши; д) Молиялашнинг очилиши.

  39. Банк филиалларида лойиҳаларнинг танланиши. Банк филиаллари томонидан лойиҳанинг дастлабки таҳлили амалга оширилиши учун қарз олувчи қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт: а) Қарз олувчининг кредит олиш учун расмий илтимоси; б) таъсис ҳужжатлари пакети;  в) лойиҳа таҳлили учун керакли маълумотни акс эттирувчи лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси ёки бизнес режа; г) бевосита лойиҳани амалга оширувчилар билан контракт ҳужжатлар (лойихалар); д) лойиҳани молиялаштириш учун зарур бўлган лойиҳа смета ва молиявий ҳужжатлари (заруратга кўра); е) молиявий ҳужжатлар (зарур бўлганда). Лойиҳа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин. Кредит олувчининг кредит олиш учун сўровномасини кўриб чиқиш муддати 6 банк иш кунидан ошмаслиги шарт. Таҳлил ва экспертизадан ўтказиш жараёнида лойиҳанинг кредитлаш талабларига жавоб берувчи қуйидаги жиҳатларини текширади: а) молиявий жиҳатлар (лойиҳанинг қиймати, молиялаш манбалари, рентабеллиги, пул оқими (шу жумладан эркин айирбошланадиган валютада), баланс ҳисоботларининг кутилаётган кўрсаткичлари ва ҳ.к.; б) техник жиҳатлари (қурилишнинг тайёрлиги, ускунанинг бутлиги ва мослиги, контрактнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги ва ҳ.к..; в) маркетинг жиҳатлари (тайёр маҳсулотнинг сотилиши ва унинг бозорда рақобатбардошлилиги, хом ашё ҳамда бутловчи қисимларнинг етарлилиги, технологик ускунанинг рақобатбардошлилиги ва маркетингнинг бошқа жиҳатлари); г) юридик бошқарма билан биргаликда юридик жиҳатлар ўрганилади (қарз олувчи ва бошқа лойиҳанинг иштирокчилари мақоми, барча шартномалар, контрактлар ҳамда таъсис ҳужжатларининг қонунчиликка мослиги ва бошқа юридик жиҳатлар); д) иқтисодий жиҳатлари (лойиҳани амалга оширишдаги фойда ва харажатлар); е) институционал жиҳатлар (лойиҳани тадбиқ этувчиларнинг малакавий тайёргарлиги, ходимларни ўқитиш ва бошқалар); ж) экологик жиҳатлар.

  40. Кредит таъминоти Кредит таъминоти сифатида қуйидагилар олиниши мумкин: а) Мижоз учинчи шахсларнинг асосий воситалари;  б) Мояливий жиҳатдан бақувват ташкилотнинг кафиллиги (фақат таъминот билан биргаликда); в) Кредитнинг таъминот билан қопланмаган қисми учун кредит қайтмаслиги ҳолатига чиқарилган суғурта полиси (кредитнинг 50%  гача бўлган қисми учун); г) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган бошқалар. Кредит бўйича таъминот (гаров, кафиллик ва ҳ.к.) кредит суммасининг 120 % дан кам бўлмаслиги керак. Суғурта полиси қабул қилинган ҳолатда, полис берилган сумма кредит суммасидан айириб ташланади, қолган қисмига 120% дан кам бўлмаган таъминот (гаров, кафиллик ва ҳ. к.) қабул қилинади.

More Related