410 likes | 2.12k Views
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ОНКОЛОГИЯ ВА НУР ТАШХИСИ КАФЕДРАСИ МЕЪДА САРАТОНИ. Меъда саратони – меъда шиллик кавати хужайраларидан ривожланувчи хавфли усма. Меъда саратони эпидемиологияси.
E N D
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ОНКОЛОГИЯ ВА НУР ТАШХИСИ КАФЕДРАСИ МЕЪДА САРАТОНИ
Меъда саратони– меъда шиллик кавати хужайраларидан ривожланувчи хавфли усма.
Меъда саратони эпидемиологияси Энг куп касаллик курсаткичи – Япония, Италия, Чили, Исландия, Россия Федерацияси, Белоруссия, Латвия ва Литвада. Энг кам касаллик курсаткичи – Канада, АКШ, Австралия, Туркманистон, Узбекистон, Арманистон, Грузия.
Касаллик этиологияси : • Жуда аччик ва шур, таркиби бир хил овкат, • Куп ковурилган гушт, дудланган балик, • Канцероген моддаларнинг таъсири (нитроза бирикмалари ва бензпирен), • Кучли спиртли ичимликлар суистеъмол килувчилар, тамаки чекувчиларда, • Стресс, • Генетик мойиллик, • Минтакавий мойиллик, • Helicobacter pylori.
Меъда саратони олди касалликлари: • Cурункали атрофик гастрит, • Меъда полиплари, • Сурункали меъда яраси, • Меъда резекциясидан кейинги холат.
Меъда саратони локализацияси: • Пилорик кисми – 39,2%. • Кардиал кисми - 33,3%. • Тана кисми – 14,3%. • Тотал зарарланиши – 13,2%.
Усиш турига кура: • Экзофит, • Эндофит, • Аралаш.
Меъда саратонининг Халкаро морфологик таснифи: • Аденокарцинома ( безли саратон) : • Папилляр хужайрали, • Тубуляр хужайрали, • Муциноз хужайрали, • Узуксимон хужайрали. • Ясси хужайрали саратон; • Аралаш хужайрали (ясси ва безли) саратон; • Шаклланмаган хужайрали саратон; • Нотасниф хужайрали саратон.
Меъда саратонининг Халкаро TNM таснифи Tx – бирламчи усмани аниклаш учун маълумот кам. Tis – инвазия бермаган усма. То - бирламчи усма аникланмаган. Т1 – усма меъдани факат шиллик еки шиллик ости кавати билан шикастлаган. Т2 – усма меъда деворига чукур усиб кирган ва мушак каватини шикастлаган. Т3 - усма меъда деворига чукур усиб кирган ва сероз каватини шикастлаган, лекин кушни органларга усиб кирмаган. Т4 - усма меъда деворига чукур усиб кирган ва унинг ярмидан купрок кисмини шикастлаган еки кушни органларга усиб кирган.
Nx – регионар лимфа тугунчалар холатини аниклаш учун маълумот кам. N0 - регионар лимфа тугунчаларида метастаз аникланмаган. N1 – № 1-6 гурух лимфа тугунлари ёки усмадан 3 смдан узок булмаган лимфа тугунчаларида метастазлар бор. N2 - № 7-12 лимфа тугунлари ёки усмадан 3 смдан наридаги лимфа тугунчаларида, шу жумладан, меъда, талок ва умумий жигар артериялари енида хам метастазлар бор. N3 – № 13-16 лимфа тугунлари ёки парааортал, гепато - дуоденал ва корин бушлиги ичидаги бошка лимфа тугунчаларида метастазлар бор.
Mx – узоклашган метастаз борлигини аниклаш учун маълумот йук. M0 – узоклашган метастаз белгилари йук. M1 - узоклашган метастаз бор.
Ошкозон саратонини урганувчи Япония Хамжамиятининг (JRSGS)лимфа тугунларини таснифи : • 1.-унг паракардиал лимфа тугунлар, • 2.- чап паракардиал лимфа тугунлар, • 3.-кичик эгрилик лимфа тугунлари, • 4.-катта эгрилик лимфа тугунлари, • 4s. - a. gastroepiploica sinistra ва a.gastrica brevis буйлаб лимфа тугунлар (чап гурух), • 4d –a. gastroepiploica dextra буйлаб лимфа тугунлар (унг гурух), • 5-привратник усти лимфа тугунлари, • 6.-привратник ости лимфа тугунлари,
N2-гурух лимфа тугунлари 7.- a. gastrica sinistra буйлаб лимфа тугунлар,8.-a. hepatica communis буйлаб лимфа тугунлар,9.-корин стволи атрофи лимфа тугунлари,10.-талок дарвозаси лимфа тугунлари,11.-a. lienalis буйлаб лимфа тугунлари,
N3-N4 – гурух лимфа тугунлари 12.-жигар-12 бармок боглами лимфа тугунлари, 13.-ошкозон ости бези орка деворининг лимфа тугунлари, 14.-ичак туткичи узаги лимфа тугунлари, 15.-а. colica media атрофи лимфа тугунлари, 16.-парааортал лимфа тугунлари, 110. Пастки параэзофагеал лимфа тугунлари, 111. Диафрагмал лимфа тугунлари.
Меъда саратонининг клиникаси Меъда саратонининг клиник куриниши хилма - хил булиб, бошка купгина мсъда-ичак касалликлариникига ухшайди ва уларнинг усиши, ривожланиши ва асоратлари билан бевосита боглик. Меъданинг эрта саратони бутунлай белгисиз кечиши мумкин. Бунда усма тасодифан рентгенологик ёки эндоскопик текшириш чогида аниклаб олинади. Касаллик 15—40 % беморда белгисиз кечади, камдан-кам холларда улар усма борлигидан ва бошкалари эса кушимча меъда-ичак касалликларидан шикоят киладилар. Меъда саратонининг бошлангич пайтида «кичик белгилар» синдромини учратиш мумкин. Унга куйидагилар киради: беморнинг охирги вактларда узини емон сезиши, тез чарчаб колиши, кайфияти, хаетга, ишга кизикишининг йуклиги, етсираш, сабабсиз иштаханинг пасайиши, баъзида эса бир хил овкатларни (гушт, балик) кунгил тортмаслиги, “меъда дискомфорти” холати (яъни, овкатланишдан мамнун булмаслиги, кориннинг тулиб кетиш хисси, эпигастрал сохада огирлик еки огрик пайдо булиши, кунгил айниши), беморнинг тез ориклаб кетиши, камконлик (анемия) пайдо булиши.
Меъда саратонининг клиникаси Кардиал булим саратонидаовкат утиш йули кисилиши туфайли келиб чиккан дисфагия бошка симптомларга нисбатан биринчи уринда туради. Бемор овкатнинг кийналиб ёки тухталиб утишидан шикоят килади. Дастлаб каттик овкат сувсиз утмайди, кейинчалик юмшок ва ярим суюк овкатлар хамутмай колади. Овкат егандан кейин дархол кунгил айниши ва кайт килиш кузатилиши мумкин. Бемор тез озиб кетади ва тиббий ердамга мухтожлик сезади. Меъда танаси саратоникуп вакт узини намоён килмаслиги мумкин. Одатда беморлар иштаха пасайиши, узини ёмон хис килиш ва сабабсиз озишдан шикоят киладилар. Факат усма емирилгандан кейин ички кон кетиш аломати пайдо булади, усма меъда ости безига усиб кирса, бундакучли oгрик руй беради. Меъданинг пилорик булими саратоникискa муддат ичида меъдадан ичакка овкат чикиш йулини кисади. Бунда эпигастрал сохада огирлик хисси, ёкимсиз хидли кекириш, бир неча соат олдин ёки кечаги еган овкатини кайт килиш кузатилади. Купинча беморларнинг узлари ахволини вактинча яхшилайдиган кайт килишни чакирадилар. Корин пайпасланганда суюкликнинг шалоплаган овози эшитилади, баъзида эса умуртка погонасининг унг томонида каттик, харакати чекланган тузилмани пайкаш мумкин. Беморларда тез озиш ва сувсизланиш кузатилади.
Узоклашган метастазлар • Вирхов метастази – чап умровнинг медиал кисми устидаги лимфа тугунларидаги метастаз, • Жозеф метастази – киндикдаги, • Шнитцлер метастази – Дуглас оралигидаги, • Крукенберг метастази – тухумдонларга берилган метастаз, • Гематоген метастазлар – жигар, упка, плевра, • Имплантацион метастазлар – париетал ва висцерал плевралар, коринпарда.
Касаллик асоратлари • Кон кетиш, • Пилорик ва кардиал булимлар стенози, • Усма перфорацияси.
Меъда саратони ташхисоти • Анамнез, • Объектив ва лаборатория текширишлари, • Меъда – ичак тракти рентгеноскопияси ва рентгенографияси, • ЭГДФС, • УТТ, • КТ, МРТ, • Радионуклид текшириш, • Иммунологик ташхис – бемор конида махсус оксиллар (альфафетопротеин, саратон – эмбрионал антигени, сульфогликопротеин антигени) топилишига асосланган.
Меъда саратони киесий ташхисоти • Кизилунгач раки, • Кардиоспазм, • Меъда полипози, • Гастрит, • Сурункали меъда яраси, • Меъда ости бези саратони меъдага инвазияси, • Ярадан кейинги пилорик стеноз.
Меъда саратонини даволаш • Жаррохлик. • Киметерапия. • Нур терапияси. • Криотерапия. • Иммунотерапия. • Комбинациялашган усуллар. • Комплекс усуллар.
Проксимальная субтотальная резекция желудка
Дистальная субтотальная резекция желудка
Кизилунгач Меъда саратони 12 бармок ичак чултоги Ингичка ичак ковузлоги Гастрэктомиягача булган холат схемаси.
Кизилунгач чултоги 12 бармок ичак чултоги Ингичка ичак проксимал чултоги Ингичка ичак дистал чултоги Гастрэктомиядан кейинги холат схемаси
Гильярович буйича ЭЕА Олиб кетувчи ковузлок Олиб келувчи ковузлок Культя ДПК Ингичка ичак проксимал чултоги Ингичка ичак дистал чултоги Эзофагоэнтероанастомоз схематик куриниши
Резервуар Резервуар орка деворига чоклар куйилиши схемаси
Резервуар Резервуар-дуодено анастомоз Энтеро-энтеро анастомоз Операци боскичлари схематик куриниши