1 / 31

buyuk

998919090599

Abduraximov
Download Presentation

buyuk

An Image/Link below is provided (as is) to download presentation Download Policy: Content on the Website is provided to you AS IS for your information and personal use and may not be sold / licensed / shared on other websites without getting consent from its author. Content is provided to you AS IS for your information and personal use only. Download presentation by click this link. While downloading, if for some reason you are not able to download a presentation, the publisher may have deleted the file from their server. During download, if you can't get a presentation, the file might be deleted by the publisher.

E N D

Presentation Transcript


  1. 3-Мавзу. Компьютер тармоқлари ваундаишлашасослари

  2. Компьютер тармоқлари. Тармоқларнинг техник воситалари. Интернет. Интернетдаишлашасослари. Интернетдаахборотизлаштизимларивауларданфойдаланиш. Компьютер тармоқларининг пайдо бўлиш сабабларидан бири ресурсларидан ҳамкорликда фойдаланиш, алоҳида компьютер имкониятини кенгайтиришдир. Тармоқ орқали фойдаланувчилар бир вақтнинг ўзида бир хил маълумот ва файл нусхалари, амалий дастурлар билан ишлаши мумкин. Бу ҳолат ахборот ташувчилардаги жойни тежайди. Бундан ташқари, принтер, сканер, модем, лазер дисклар мажмуининг биргаликда ишлатилиши қўшимча маблағни асрайди. Тармоқдан фойдаланганда ахборотни сақлаш ишончлилиги ортади, чунки жуда оддий усулда қимматли ахборотларни қайта нусхалаш мумкин ва алоҳида фойдаланувчилар ўртасида ахборот алмашиш енгиллаштирилади. Бугунги кунга келиб, айниқса банк фаолиятида, тармоқ (кўп фойдаланувчи) дастур маҳсулотларидан кенг фойдаланилмоқда. Улар фойдаланувчилар сўровини мужассамлаштиради, бир вақтнинг ўзида ахборотдан фойдаланиш имконини беради.

  3. Аппарат қурилмалари ва тармоқ дастур таъминоти орқали ўзаро бир-бирлари билан ҳамоҳанг ишлай оладиган компьютерлар мажмуига тармоқ дейилади. Тармоқларни турли меъёрларга кўра синфларга ажратиш мумкин. Булар: 1) ўтказиш қобилияти, яъни маълумотларни тармоққа узатиш тезлигига мувофиқ: - паст 100 Кбит/ с гача; - ўрта 0,5-10 Мбит/с гача; - юқори 10 Мбит/с дан ортиқ. 2) узоқ коммуникация тармоқлари билан ишлаш тезлиги, уларнинг физик ўлчовига мувофиқ: - LAN ( Local-Area Network) локал тармоқ (бир офис, бино ичидаги алоқа); - CAN (Campus-Area Network) - кампус тармоқ, (бинолар орасидаги компьютер тармоқ); - MAN (Metropolitan-Area Network) катта радиусга (бир неча ўн км) ахборот узатувчи кенгайтирилган тармоқ; - WAN (Wide-Area Network) кенг масштабли, минтақавий, махсус қурилма ва дастурлар билан таъминланган алоҳида тармоқларни бирлаштирувчи йирик тармоқ; - GAN (Global-Агеа Network) глобал (халқаро, қитъалараро) тармоқ;

  4. 3) тармоқ тугунлари тури бўйича (тугун - ҳисоблаш тармоқлари ва уларнинг алоҳида элементлари уланган жойи). Бошқача айтганда, тугунга шахсий, мини- ва катта компьютерлар, алоҳида тармоқ ҳам киради. Масалан, умумий фойдаланиш тармоқларидаги алоҳида компьютерлар (бошқачасига уларни станциялар деб ҳам юритишади) тугунларга мисол бўла олади. Унчалик катта бўлмаган алоҳида тармоқлар кампус тармоғи учун тугун бўлади. 4) тугунлар муносабатига кўра: - бир хил рангли (peer-to-peer), унча катта бўлмаган, бир хил мавқега эга компьютерлар (бу ерда ҳамма компьютерлар ҳам «мижоз», яъни тармоқнинг оддий фойдаланувчиси, ҳам «сервер», яъни тармоқ фойдаланувчиларига хизмат кўрсатишни таъминловчи бўлиши мумкин). Macaлaн,WINDOWS 95 ОС тармоғи; -тарқатилган (Distributed) тармоқлар. Бунда серверлар тармоқ фойдаланувчиларига хизмат кўрсатади, бироқ тармоқни бошқармайди; -сервер (Server based) ёки марказлашган бошқаришга эга тармоқлар. Бу ерда тармоқнинг бош элементи сервердир. Қолган тугунлар сервернинг ресурсларидан фойдаланиши мумкин (масалан, Novell NetWare, Microsoft LAN Manager ва бошқалар). 5) тармоқ операцион системаларини ишлатиш бўйича (тармоқ ОС): гомогенли - ҳамма тугунларда бир хил ёки яқин операцион системалардан фойдаланилади (масалан, WINDOWS ОС тармоғи); гетерогенли - бир вақтнинг ўзида бир нечта тармоқ операцион системалари ишлатилади (масалан, Novell NetWare ва WINDOWS).

  5. Тармоқ сервиси Тармоқда бир неча хил серверлар бўлиши мумкин. Компьютер тармоғи ўз мижозларига қандай хизматлар туркумини таклиф этиши, уларнинг сервиси қандай бўлиши жуда муҳимдир. Улар билан танишамиз: -файл - сервер - мижозга ахборот сақлаш қурилмаларида сақланувчи файллардан фойдаланиш имконини беради. Бунда сервер барча ишчи станцияларидан файлларга кириш имконини бериши зарур. Бунда бир вақтнинг ўзида турли станциялардан бир хил сўров келганда, ахборотларни ҳимоя қила олиш вазифаси ижобий ҳал этилади; - принт - сервер умумий ҳолда кўпгина мижозларга бир нечта принтер орқали хизмат кўрсатишни таъминлайди. Бунда сервер чоп этилувчи ахборотларни қабул қила олиши ва уларни навбати билан чоп этишга чиқариши керак; -факс – сервер-мижозларга факс-модем телефон тармоқлари билан мужассам тармоқли хизмат кўрсатишни таъминлайди. Бу гўё ахборот чиқаришга ўхшайди (принтер каби). Факс-сервер олган факсимил хабарлар алоҳида тармоқда қайта ишланади. Бундан ташқари, тармоқда қуйидаги хизматлар бўлиши мумкин: -электрон почта (E-mail) - мижозлар ўртасида, улар бир-бирларидан қанча узоқликда жойлашганлигидан қатъий назар, ахборот алмашишни таъминлайди. Бу ерда жараён худди оддий почта каби кечади. Электрон хат ўз адресига эга. Уни жўнатувчи десак, қабул қилувчи хам ўз адресига эга. «Хат» почта қутисига ташланади (яъни почта сервери) ва почта серверлар системаси ёрдамида қабул қилувчи почта қутисига етказилади, яъни бу ерда узатувчи ва қабул қилувчининг махсус каталоглари мижозга хизмат қилувчи компьютерда жойлаштирилган бўлади. Шу тариқа хатлар файллар сифатида узатилади. Оҳанг, товуш карталари ёки овозли модемлар ҳатто товушларни ҳам узатиш имконини беради;

  6. - бевосита мулоқот (Chat), бунда аниқ вақтда махсус дастур таъминоти ёрдамида икки ёки ундан ортиқ мижозлар ўзаро ахборот алмашиниши тушунилади, яъни бир компьютер клавиатурасида терилган ахборотлар айни вақтнинг ўзида бошқа компьютер экранида пайдо бўлаверади. Рақамли видеокамералар, товушли карталар, микрофонлар, мультимедиа воситаларини қўллаганда, видеоконференциялар ўтказиш имконияти туғилади. Бундай ҳолатларда компьютерлар юксак унумдор ва тармоқнинг ўтказиш қобилияти кучли бўлиши лозим.

  7. Локал компьютер тармоқлари Глобал тармоқлар, маълумки, йирик шаҳарлар, мамлакат, қитъаларни қамраб олади. Локал тармоқлар эса етарлича кичик майдонни ўз ичига олади. Улар 10, 100, 1000 метр чамаси радиусда 1000 нафарга етар-етмас мижозларга хизмат қилишга мўлжалланади. Бундай ҳажм ЛКТ 10 Мбайт/с ва ундан ортиқ тезланишда ишлаш имконини беради. Одатда ЛКТ ишчи станциялар (ИС) ва махсус компьютерларни (файл, принт серверлари ва бошқалар) ўзаро кабель билан боғлашдан иборат. Улар ўз навбатида тармоқ адаптерлари ёрдамида (тармоқ карталари) махсус платалар орқали компьютернинг системали платаларини кенгайтиради. Алоҳида тугунларни тармоқда улаш усуллари тармоқ топологияси дейилади. Одатда учта топология қўлланилади: 1. Умумий шина. Бу ҳолда локал тармоқдаги барча компьютерлар битта алоқа чизиғига параллел боғланади. Бундай шиналарни бошқариш ҳам алоҳида, ҳам марказлашган бўлиши мумкин. Марказлашган бошқарувда тармоққа махсус компьютер-ҳакам уланади, унинг вазифаси тармоқда ахборотни узатишни бошқаришдир. Алоҳида бошқарувда ҳамма компьютерлар бир хил мақомга эга, улар мустақил маълумотларни узатиш каналини бошқаради.

  8. 2. Халқа. Бу ҳолатда барча компьютерлар ёпиқ халқасимон, кетма-кет боғланадилар. Бунда хабар бирин-кетин компьютердан-компьютерга узатилади. Хабарни узатган компьютер яна ўша хабарни қайта қабул қилмагунча, жараён давом этаверади. 3.Юлдузча. Юлдузча топологияга эга тармоқлар марказий тугунга эга (коммутатор ёки концентратор). Мазкур марказий тугунга барча қолган компьютерлар уланади. Дастлаб узатилган хабар ана шу қурилмага келиб тушади, сўнг бошқа компьютерларга узатилади.

  9. Боғлаш учун қўлланиладиган кабеллар узатиш муҳити деб юритилади. Кенг қўлланилишига қараб кабелларни 3 тури билан танишамиз: -коаксиал кабеллар (coaxial cable), улар телевизион антеннага жуда ўхшаш; -жуфтли ўрам (tvisted pair) телефон симини эслатади; -оптиктолали кабель (fider-optic cable). Энг ишончли ва тез, шу билан бирга жуда қиммат кабель тури.

  10. Тармоқ кабелларини техник кўрсаткичлари:

  11. Тармоқда компьютерларни улаш учун қалин (INTERNET йўғон сими –глобал тармоқлар учун) ёки ингичка коаксиал симлар (ETHERNET-локал тармоқлар учун), ўралган жуфтлик (toking ring-витая пара) ва оптик тола (дастлаб шишадан, ҳозирда эса пластик тола) симлари ишлатилиши мумкин. WINDOWS ОС локал тармоғи бугунги кунда созлаш ва ишлатиш учун жуда қулайлигини албатта эътироф этиш керак. Тармоқ билан ишлашдан аввал, агар Сизнинг компьютерингиз локал тармоққа уланмаган бўлса, созлаш ишлари олиб борилади: Аввало компьютерда тармоқ плата (карта) борлигига ишонч ҳосил қилиш даркор.

  12. RJ-45 разёмига махсус коннекторлар орқали симлар уланади. Симни бошқаучи ҳам коннектор орқали HUB қурилмасига уланади. Boot Rom микросхемаси тармоқдаги бошқа компьютерлардан фойдаланиб, операцион системани юклаб олишда фойдаланилади Юқорида қелтирилган симлар орқали ва махсус HUB (Switch) қурилмасидан фойдаланган ҳолда компьютерни тармоққа улаш. Hub лар хонадаги компьютерларни бир-бири билан боғлаш учун керак бўлса, Switchлар бинолар орасига қўйилади. 13

  13. Тармоқда ишловчи ҳар қандай компьютер ўз ном ва ишчи гуруҳига эга бўлиши керак. Бошқа тармоқ иштирокчилари унга шу ном билан мурожаат қилишлари мумкин (файл ва папка, хабар жўнатиш). Windows ОС ўрнатилган компьютерлар орасида алоқа борлигини текшириш учун ping <TCP-IP> ( TCP-IP тамоқдаги текширилаётган компьютер адреси) буйруғи ишлатилади. Масалан, ping 10.1.14.27 14

  14. Кaбелсиз тaрмoқ. BlueTooth стандарти. BlueTooth- кaбелсиз тaрмoқ стaндaртидир. Ишлaш рaдиуси 10- 100 метр oрaлиғи бўлиб, 2.5 ГГц чaстoтaдa ишлaйди. Ўткaзиш тезлиги 1Mбит/сек. Aлбaттa қурилмaлaр ҳaм бу стaндaрт учун мўлжaллaнгaн бўлиши шaрт. Шунингдек, қўл (мoбилний) телефoни билaн aлoқa бoғлaш мумкин. Aгaр телефoн oперaтoри (мaсaлaн, Уздунрoбитa) Интернетгa бoғлaш имкoнини берсa, у ҳoлдa кoмпютердaн вa қўл телефoнидaн фoйдaлaнгaн ҳoлдa симсиз Интернетгa бoғлaниш мумкин (нoутбуклaр учун жудa қулaй). WI-FIстандарти. Wi-Fi- технологияси орқали каттароқ масофа ва тезликка эришсак бўлади. Wi-Fi стандартини кенг тарқалган 3 хил тури мавжуд: IEEE 802.11a, b ва g. Маълумотларни узатишда 2,4-2,5 ГГц частотадан фойдаланинилиб, 11-54 Мбит/сек тезликка эришиш мумкин. Масофа 100-400 метр. 15

  15. ИНТЕРНЕТ глобал тармоғи. Ҳозирги кунда дунёда кўплаб компьютер тармоқлари ишлаб турибди. Дастлабки компьютер тармоғи-ARPANET (Advenced Researsh Projects Agency Network)-АҚШнинг мудофаа вазирлиги томонидан 1969 йили ишлаб чиқилган. У кейинчалик бошқа КТлар билан бирлаштирилиб INTERNETнинг бир қисми сифатида ишлатила бошланди. INTERNET – international network – ягона стандарт асосида фаолият кўрсатувчи жахон глобал компьютер тармоғи. Интернет хизмати «интернет провайдерлари» ёрдамида алоқа каналлари-телефон тармоғи, кабелли каналлар, радио ва космос алоқа тизимларидан фойдаланиш орқали амалга оширилади. Ҳозирда Интернетга дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатларидаги миллионлаб компьютерлар уланган. Бугунги кунда Internet 50000 дан ортиқ алоҳида тармоқларни боғлайди. Улар турли замонавий ахборотларни таклиф этиб келмоқдалар. Google, Yahoo ёки Yandex излаш системаси орқали Сизга керакли ахборот тез ва соз топилади. Масалан, оддий товарлар нархидан бошлаб, театр репертуаригача ахборот олиш мумкин. Internet тармоғи орқали бугунги кунда кундалик рўзғор харидлари амалга оширилмоқда. Электрон нашр, кутубхона системалари эса жуда оммавийлашиб кетди. Улар йирик кутубхона ва нашриётларни ўзаро боғлайди. Бироқ электрон почта эса энг кўп оммалашди. Бу система бир зумда дунёнинг хоҳлаган бурчагига хабар етказа олади

  16. Интернетнинг асосий тушунчалари • Веб сайт–бирор бир соҳага, фаолиятга, воқеа ва ходисага бағишланган маълумотларни ўзида жамлаган Интернет саҳифалар мажмуи. • Интернет провайдер – Интернет тармоғи хизматларидан фойдаланишни таъминлаб берувчи ташкилот. • Электрон почта – Интернет тармоғи орқали тезкор маълумотлар ва хабарлар алмашиш тизими • Интернет манзил (URL) – Интернет тармоғида жойлаштирилган ахборот ресурсларининг мурожаат манзиллари.

  17. Интернеттармоғига боғланиш Оддий телефон линияси орқали Интернетга боғланиш Мобил телефон орқали Интернетга боғланиш

  18. INTERNETдаги хизмат турлари: Internet нинг ахборот ресурслари - бу Internet нинг барча ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси. Улар жумласига: - электрон почта; - FTP файллар архиви системаси; - WWW маълумотлар базаси; - Usenet телеконференция системаси в бошқалар киради. Боғланиш схемаси Интернетнинг хизмат турига мос протокол номидан иборат. Адреснинг чап қисмида мавжуд ресурсларга мурожаат қилиш протоколини кўрсатувчи префикслар ёзилади: http://-WWW ресурслари (Hyper Text Transfer Protocol-протокол пересылки гипертекстов) ftp://- файлларни сақловчи FTP серверига мурожаат. Сақланаётган файллар кўпинча архивланган бўлади. gopher://-WWW дан аввал яратилган система (расмлар ва мультимедиясиз). mailto: ва news: - электрон почта адреслари ва янгиликлар (слешсиз ёзилади).

  19. 80-йилларда АҚШда биринчи тармоқ эгаларига ном берилди: Edu (education) – таълим муассасалари; Com (comertial) – тижорат муассасалари; Org (organization)- савдо-сотиқ билан боғлиқ бўлмаган муассасалар: Gov (government) – хукумат муассасалари; Net (network) – телекоммуникация ва ахборот хизматларини кўрсатувчи муассасалар; Int (international) – халқаро муассасалар; Mil (military) – ҳарбий муассасалар; Internet халқаро мақомга эришгач, унга давлат номлари қўшила бошланди: -Fr -Франция -UK Буюк Британия; -JP Япония; -Ru Россия; -Uz Œзбекистон -Ua Украина Керакли маълумотларни кўришнинг гипермурожаат деб аталувчи усул билан компьютер тармоқларида жойлаштириш WWW-World Wide Web-Жахон ахборот тармоғи (бутун дунё ўргимчак тўри-всемирная паутина) деб аталган. 1989 йили CERN (Европа электрон зарралар физикаси лабараторияси) тадқиқотчилари томонидан турли илмий гурухлар орасида ўзаро алоқани ташкил қилиш мақсадида иш бошладилар. 1993 йилдан бошлаб WWW Internet нинг энг оммавий ресурсларидан бирига айланди.

  20. WWW да турли йўллар орқали тегишли маълумотга етиб бориш ва уни кўриш имконияти бор. WEB сахифалар HTTM – «гиперматнларни белгилаш тили»да ёзилган хужжат сифатида тайёрланади. Калит сўзлар деб номланган сўзлар орқали бошқа маълумотларга мурожаат қилиш-гипермурожаат дейилади. Бундай гипералоқалар фақат сўзлар эмас, балки тасвирлар, графиклар ва уларнинг қисмлари орқали амалга оширилиши мумкин. Гиперматнли хужжатларни қидириш, топиш ва экранда тасвирлаш учун шархловчи-броузерлардан фойдаланилади. HTML форматида тайёрланган электрон хужжат HTML-хужжат деб аталади. Агар бу хужжат Интернет орқали тарқатилса WEB-хужжат, ундан фойдаланиш ҳақида гап борса WEB-сахифа деб аталади. Битта муаллиф ёки WWW га тегишли бўлган бир гурух ўзаро «гипербоғланишлар» билан алоқадор бўлган WEB-сахифалар мажмуаси WEB узел (тугун) ёки сайт деб аталади. Сайтлар номини умумий кўриниши қуйидагича : http://www.сайт номи.сайт сохаси.давлат коди http://www. қисқартма сўзни тушириб қолдириш мумкин.

  21. Internet Explorer дастури HTML ва бошқа программа воситалари ёрдамида тайёрланган WEB-саҳифаларини фойдаланувчига тушунарли кўринишда тасвирлаш учун браузерлар деб аталувчи махсус программалар ишлаб чиқилган. Булар орасида кенг тарқалган программалар Internet Explorer, Opera, Mozilla Firefox, Google Chrome программаларидир. Интернетда қуйидаги қидирув системаларидан фойдаланиш мумкин: http://www.google.com http://www.yahoo.com http://www.yandex.ru http://www.rambler.ru/ http://www.gov.uz/-Ўзбекистон Республикаси хукумати сахифаси. Расмий ахборот, Олий мажлис қарорлари ҳақида маълумот беради; http://www. edu.uz/ -Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги; http://www.search.uz/ - Ўзбекистон Республикаси қидирув тизими сайти; http://www.uz/- Ўзбекистон Республикаси сайтлари каталоги; http://www.Apteka.uz – медицина соҳасига оид товарлар, дорилар ва ҳ.к.лар; http://www.undp.org-Бирлашган Миллатлар ташкилоти саҳифаси; http://www.worldbank.org-Жаҳон банки саҳифаси; http://www.gov.ru-Россия Президенти девонхонаси саҳифаси. http://www.computerra.ru-«Компьютерра»журнали http://www.osp.ru/pcworld- «Мир ПК» журнали http://www.inter.net.ru- «Интернет» журнали

  22. Қидирув тизимларининг хусусияти –ахборот ва сўровларни нафақат инглиз тилида ифодалаш имконини беради, балки рус, испан, француз, немис ва дунёнинг бошқа тилларида ифодалаш имконини беради: Тизимлар билан ахборотни Интернет тармоғида қидириш сўровлар орқали амалга оширилади. Лекин баъзи бир қидирув тизимлари оддий кутубхоналаридагидек қўшимча равишда ахборотни тематик каталоглар бўйича қидириш имкониятини беради. Интернетда ахборотни қидириш учун тузиладиган сўровлар рус ёки инглиз тилидаги бир ёки бир неча сўздан ташкил топиши мумкин. Сўровларга мисол: Сўров: Интернет. Сўров: информатика дарсликлари Сўров: computer sciense Сўров: учебник по математике Сўровларга жавоб – кўрсатилган калит сўзларга эга бўлган сайт ва гиперматнларга мурожаатлар. Бундай мурожаатларнинг ҳар бири берилган калит сўзига эга бўлган гиперматнни кўрсатади. Қидирувни самарали амалга ошириш учун турли тематик луғатларда маълумотномаларда, энциклопедияларда, мол-ашё каталогларида кўрсатилган, энг кўп қўлланиладиган сўзларни ишлатиш керак.

  23. Электрон почта Электрон почта - бу Интернет тармоғи орқали хабарлар алмашиш хизмати ҳисобланиб асосан иккита компонент иштирокида ташкил этилади: Электрон почта сервери - хабарларни жўнатиш ва қабул қилишни таъминлаш Электрон почта клиенти - хабарларни яратиш, ўқиш ва жавоб қайтариш Электрон почта хизмати қуйидаги имкониятларни тақдим этади: Хабарларни тезкор алмашиш (бир неча дақиқа) Хабарларга қўшимча маълумотларни илова қилиш Хабарларга расм ва мультимедиа маълумотларини жойлаштириш Электрон почта орқали хабарларни узатиш ва қабул қилиш

  24. Электрон почта манзили Почта қутиси номи Ташкилот домени Асосий домен Электрон почта манзили: почта қутиси номи ва почта сервери манзилидан иборат бўлади name@domain3.domain2.domain1 info@istedod.uz

  25. Мураккаб сўровлар. Қидирув серверлари хизматидан қандай фойдаланилади? Бунинг учун аввало қидирув серверига қидирилаётган маълумотни мазмунини очиб берувчи сўровни (калит сўзларни) тўғри ва аниқ қилиб бериш керак. Масалан, бирор рус қидирув серверига «монитор» сўровини берадиган бўлсак, қидирув сервери бизга ўз доирасидаги маълумотлар ичидан «монитор» сўзи учрайдиган барча Web-саҳифаларни (саҳифа манзилларини) топиб беради. Бизга компьютер мониторлари ҳақидаги маълумотлар керак бўладиган бўлса, сўровни «компьютер монитор» кўринишида бериш мумкин. Қидирув серверларининг кўпчилигида маълумотларни қидиришни осонлаштириш мақсадида «Янгиликлар», «Œйинлар», «Спорт», «Компьютерлар» каби қисмлар ташкил этилган бўлиб, фойдаланувчига аниқ маълумотни топишга ёрдам беради. Юқорида берган сўровларимиз «монитор», «компьютер монитор» тузилишига кўра оддий сўровлар ҳисобланади. Кўпчилик қидирув серверларида махсус белги ва сўзлар орқали мураккаб кўринишдаги сўровларни ташкил этиш имконияти мавжуд. Мураккаб кўринишдаги сўровлар маълумотларни тез ва аниқ топишни таъминлайди. Бундай сўровларни ташкил этишда махсус белгилар ва AND (ва), OR (ёки), NOT (йўқ) каби сўзлардан фойдаланилади.

  26. + (қўшиш, плюс) белги берилган сўзни ҳар бир саҳифада албатта қатнашишини билдиради. Масалан, «+монитор» сўрови берилганда, «монитор» сўзи учровчи барча саҳифалар рўйхати ҳосил бўлади. • - (айирув, минус) белги берилган сўзни саҳифаларда қатнашиш керак эмаслигини билдиради. Масалан, «компьютер - монитор» сўрови берилганда, бир вақтда «компьютер» сўзи учровчи аммо «монитор» сўзи учрамайдиган барча саҳифалар рўйхати ҳосил бўлади. • “” (қўштироноқлар) саҳифада қўштирноқдаги сўзни учрашишлигини билдиради. Масалан, «компьютер монитор» сўрови берилганда, саҳифаларда қўштирноқдаги жумла албатта иштирок этиши англанади. Агар жумла қўштирноққа олиб ёзилмаса, у ҳолда алоҳида ёзилган «компьютер» ва «монитор» сўзлари иштирок этувчи саҳифалар ҳам рўйхатга қўшилади. • AND (ва) сўзи икки ёки ундан ортиқ керакли сўз иштирок этувчи саҳифаларни топишда ишлатилади. Масалан, «компьютер» AND «монитор» сўрови орқали ҳам «компьютер», ҳам «монитор» сўзи учровчи саҳифалар топилади. • OR (ёки) сўзи икки ёки ундан ортиқ керакли сўзлардан камида биттаси иштирок этувчи саҳифаларни топишда ишлатилади. Масалан, «компьютер» OR «монитор» сўрови орқали «компьютер» ёки «монитор» сўзи учровчи саҳифалар топилади.

  27. Site – Қидирилаётган маълумот фақатгина кўрсатилган сайтдан қидирилади. Масалан: маърузалар матни site:www.ziyonet.uz • Юлдузча (*) орқали ҳарфлар, белгилар ва сонлардан иборат кетма-кетликни кўрсатишда ишлатилади. Масалан, «мо*» сўрови орқали «монитор», «мода», «Морзе» каби сўзлар иштирок этган саҳифалар топилади. • Filetype - Қидирилаётган маълумот фақатгина кўрсатилган бирор типдаги файллардан қидирилади. Масалан: Информатика filetype:pdf

  28. Эътиборингиз учун рахмат.

More Related