1 / 38

ЛИЗИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАРТИБИ ВА ПРИНЦИПЛАРИ

ЛИЗИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАРТИБИ ВА ПРИНЦИПЛАРИ. и.ф.д. Тошматов Ш.А. БМА кафедра мудири. Соли қ тў ғ рисидаги қ онун ҳ ужжатларининг принциплари. Соли қ солишнинг мажбурийлиги принципи Соли қ солишнинг ани қ лиги принципи Соли қ солишнинг адолатлилиги принципи

Download Presentation

ЛИЗИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАРТИБИ ВА ПРИНЦИПЛАРИ

An Image/Link below is provided (as is) to download presentation Download Policy: Content on the Website is provided to you AS IS for your information and personal use and may not be sold / licensed / shared on other websites without getting consent from its author. Content is provided to you AS IS for your information and personal use only. Download presentation by click this link. While downloading, if for some reason you are not able to download a presentation, the publisher may have deleted the file from their server. During download, if you can't get a presentation, the file might be deleted by the publisher.

E N D

Presentation Transcript


  1. ЛИЗИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАРТИБИ ВА ПРИНЦИПЛАРИ и.ф.д. Тошматов Ш.А. БМА кафедра мудири

  2. Солиқ тўғрисидаги қонунҳужжатларининг принциплари • Солиқ солишнингмажбурийлиги принципи • Солиқ солишнинганиқлиги принципи • Солиқ солишнингадолатлилиги принципи • Солиқ тизиминингягоналиги принципи • Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ошкоралиги принципи • Солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципи

  3. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари таркиби (фоиз ҳисобида)

  4. 2011йил учун фойда солиғи ставкалари Умумбелгиланган тартибдаги солиқ тўловчилар учун фойда солиғи ставкаси - 9 фоиз Тижорат банклари учун - 15 фоиз Аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахсларга - 35 фоиз

  5. 28 июль 2009 йилдаги Ўз.Р. Президентининг 1166-қарорига мувофиқ 2015 йилга қадар берилган фойда солиғидан пасайтирилган ставкаларни қўллаш

  6. 28 июль 2009 йилдаги Ўз.Р. Президентининг 1166-қарорига мувофиқ 2015 йилга қадар берилган фойда солиғидан пасайтирилган ставкаларни қўллаш

  7. 28 июль 2009 йилдаги Ўз.Р. Президентининг "Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 1166-қарорига мувофиқ берилган солиқ имтиёзлари • тижoрaт бaнклaрининг дeпoзитлaригa вa қиммaтли қaрз қoғoзлaригa 1 йилдaн oртиқ муддaтгa жoйлaштиришдaн oлинaдигaн фoизли дaрoмaдлaри бўйичa юридик шaxслaр бeш йил муддaтгa сoлиққa тoртишдaн озод этилди. • лизинг xизмaтлaри кўрсaтувчи юридик шaxслaр 2009 йилнинг 1 сeнтябридaн бoшлaб уч йил муддaтгa фoйдa сoлиғи вa лизинг oпeрaциялaридaн тушaдигaн дaрoмaдлaр бўйичa ягoнa сoлиқ тўлoвидaн oзoд этилди.

  8. 28 июль 2009 йилдаги Ўз.Р. Президентининг "Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 1166-қарорига мувофиқ берилган солиқ имтиёзлари • Тижорат банклари томонидан, жумладан, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва йўлга қўйиш ҳамда маҳсулотларни сотишда муваффақиятли иш тажрибасига эга бошқа инвесторлар иштирокида янги ташкил этилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Р-4010-сон фармойишининг 2-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзлари татбиқ этилсин.

  9. “Тижорат банкларига иқтисодий ночор корхоналарни реализация қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.11.2008 йилдаги 4010-сонли Фармойишигамувофиқ берилган солиқ имтиёзлари -Банкрот корхоналарни ёки уларнинг мол-мулкини тижорат банклари мулкига топшириш, сотиш, уни хўжалик субъектлари устав фондига киритиш, шунингдек банкрот корхона мол-мулки базасида янгидан ташкил этилган хўжалик субъектларини кейинги навбатда банклар томонидан реализация қилиш қўшилган қиймат солиғига тортишда озод этилади; - Банкрот корхона мол-мулки базасида янгидан ташкил этилган хўжалик субъектлари фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан бўшаган маблағларни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга мақсадли йўналтириш шарти билан улар стратегик инвесторга сотилгунга қадар, лекин давлат рўйхатидан ўтгандан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озод этилади; -Тижорат банклари томонидан таъсис этиладиган бошқарув компаниялари давлат рўйхатидан ўтгандан бошлаб дастлабки икки йил давомида фойда солиғи ва ягона солиқ тўловидан озод этилади.

  10. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларигакредит беришни кўпайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлартўјрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.03.2011 йилдаги 1501-сонли Қароригамувофиқ берилган солиқ имтиёзлари -тижорат банкларининг имтиёзли кредит бериш махсус Жамғармаси ресурслари ҳисобидан кредит беришдан олинадиган тижорат банкларининг даромадлари бўшайдиган маблағларни мазкур жамғарманинг ресурс базасини оширишга мақсадли йўналтириш шарти билан юридик шахслар фойдасидан тўланадиган солиқдан 2011 йил 1 апрелдан бошлаб 2016 йилнинг 1 январигача озод этилади;

  11. Фойда солиғига тортиладиган базани аниқлашни қуйидагича чизмада акс эттириш мумкин: Солиқ тўлагунга қадар фойда Солиққа тортиладиган базага қайта киритиладиган харажатлар (чегирилмайдиган харажатлар) Ҳисобот даврда солиққа тортиладиган базасидан чиқарилмайдиган, лекин кейишги даврларда солиқ базасидан чиқариладиган харажатлар Акция ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича олинган дивидентлар Солиқ солинадиган фойда Солиққонунчилигига асосан солиқ солинадиган базани камайтирувчи имтиёзлар Солиқ солинадиган база

  12. Солиқ солинадиган базага кайта киритиладиган (чегирилмайдиган) харажатга қуйидагилар киради: 1) моддий қимматликларнинг табиий камайиши нормаларидан ортиқча йўқотишлар ва бузилишлар; 2) ходимларга бериладиган ёки солиқ тўловчининг умумий овқатланиш эҳтиёжлари учун ёрдамчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича нархдаги фарқлар (зарарлар); 3) хизмат сафарлари, вакиллик харажатлари, ихтиёрий суғурта турлари бўйича ажратмаларга белгиланган нормалардан ортиқча харажатлар; 4) нодавлат пенсия жамғармаларига ажратмалар; 5) умумий овқатланиш корхоналари ёки бошқа чет ташкилотларга жойларни бепул бериш харажатлари, ушбу корхоналар ва ташкилотлар учун коммунал хизматлар кўрсатиш қийматини тўлаш; 6) йиллик молиявий ҳисоботни бир ҳисобот даврида бир мартадан ортиқ аудитдан ўтказиш харажатлари; 7) солиқ тўловчининг фаолиятида талаб этилмайдиган касблар бўйича кадрлар тайёрлаш харажатлари; 8) жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган солиқ тўловчининг харажатлари

  13. 9) ходимларга қўшимча берилган таътилларга тўланган ҳақ ва улар юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалардан ортиқча компенсациялар; 10) ходимларнинг овқатланиши, йўл ҳақи, даволаниши учун, даволаниш ва дам олиши учун йўлланмалар, экскурсиялар ва саёҳатлар учун, спорт секциялари, тўгараклари, клубларидаги машғулотларга, маданий-томоша, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларига бориши учун, обунага ҳамда ходимларнинг шахсий фойдаланиши учун товарларга қилинган харажатларнинг ўрнини қоплаш ёки тўлаш ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар; 11) пенсияларга устамалар, пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бирйўла тўланадиган нафақалар; 12) ходимларга тўланадиган моддий ёрдам, ходим оила аъзосининг вафоти муносабати билан бериладиган ёки ходимнинг вафоти муносабати билан оила аъзоларига бериладиган моддий ёрдам бундан мустасно 13) ишлаб чиқаришда шикастланганлик туфайли меҳнат лаёқатини йўқотганлик муносабати билан тегишли ваколатли органларнинг қарорларисиз ҳақиқатдаги иш ҳақигача тўланадиган тўловлар; 14) экология, соғломлаштириш ҳамда бошқа хайрия жамғармаларига, маданият, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, жисмоний тарбия ва спорт корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бадаллар киритиш; 15) фаолият билан боғлиқ бўлмаган ишларни (хизматларни) (шаҳарлар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалигига ёрдам кўрсатиш ва бошқа турдаги ишлар) бажаришга сарфланган харажатлар ҳамда соғлиқни сақлаш ва дам олишни ташкил қилиш тадбирларига харажатлар ;

  14. 16) атроф муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча бўлганлиги учун компенсация тўловлари; 17) кредит шартномасида муддатли қарзлар учун назарда тутилган ставкалардан ортиқча тўлов муддати ўтган ҳамда узайтирилган кредитлар (заёмлар) бўйича фоизлар; 18) байрам саналари ва муҳим саналар, жамоат фаолиятидаги ютуқлар муносабати билан ходимларни рағбатлантириш ҳисобланадиган бир йўла мукофотлар; 19) суд чиқимлари; 20) айбдорлари аниқланмаган ўғирликлар ва камомаддан ёки айбдор томон ҳисобидан зарур суммаларнинг ўрнини қоплаш мумкин бўлмаганда кўрилган зарарлар; 21) солиқ тўловчининг асосий воситалари ва бошқа мол-мулкининг чиқиб кетишидан (балансдан чиқарилишидан) кўрилган зарарлар, лекин Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида мол-мулкни бепул топширишдан кўрилган зарарлар ҳамда уч йилдан ортиқ фойдаланилган асосий воситаларни реализация қилишдан кўрилган зарарлар бундан мустасно; 22) хўжалик шартномалари шартларини ва қонун ҳужжатларини бузганлик учун тўланган ёки тан олинган жарималар, пеня ҳамда бошқа турдаги санкциялар; 23) Корхонаниг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар.

  15. Ҳисобот даврда соликқа тортиладиган базасидан чиқарилмайдиган, лекин кейишги даврларда солиқ базасидан чегириладиган харажатлар Ушбу моддада келтирилган харажатлар улар юзага келган пайтда, жорий ҳисобот даврида солиқ солинадиган фойдани ҳисоблаб чиқаришда чегирилмайди, улар кейинги даврларда, солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсати билан белгиланган, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддат ичида чегирилиши лозим.

  16. 1) янги ишлаб чиқаришлар, цехлар, агрегатларни, шунингдек серияли ва оммавий ишлаб чиқариладиган янги маҳсулот турларини ҳамда технологик жараёнларни ўзлаштириш харажатлари; 2) барча турдаги асбоб-ускуналар ва техник қурилмаларни, уларнинг ўрнатилиш сифатини текшириб кўриш мақсадида комплекс синаб кўриш (ишлаб турган ҳолатида) харажатлари; 3) ишчи кучлари қабул қилиш ва янги ишга туширилган корхонада ишлаш учун кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар; 4) асосий воситалар ва номоддий активларнинг жадаллаштирилган усулда ҳисобланган амортизация суммаси билан белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги фарқ. Шубҳали қарзлар бўйича захира ташкил этиш учун қилинган харажатлар ушбу Кодексга мувофиқ умидсиз деб эътироф этилган қарздорликни ҳисобдан чиқарилаётганда, ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган умидсиз қарздорлик миқдоридан ошмайдиган суммада чегириб ташланади.

  17. Cолиқ солинадиган фойда қуйидагиларга камайтирилади • - экология, соғломлаштириш ва хайрия жамғармалари, маданият, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бериладиган ҳомийлик ва хайрия суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг икки фоизидан кўп бўлмаган миқдорда; • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида коллежлар, академик лицейлар, мактаблар ва мактабгача тарбия таълим муассасалари қурилишига йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда; • - ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳозлар харид қилишга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни узишга, лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга, тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегирган ҳолда йўналтириладиган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.Солиқ солинадиган фойдани камайтириш юқорида кўрсатиб ўтилган харажатлар амалга оширилган солиқ давридан эътиборан, технологик жиҳозлар бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан беш йил ичида амалга оширилади. • - ёш оилалар тоифасига кирувчи ходимларга ипотека кредитлари бадаллари тўлашга ва (ёки) мулк сифатида уй-жой олишга текин йўналтириладиган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда;

  18. -Ўтган солиқ даврларида кўрилган зарарлар суммасига жорий солиқ давридаги солиқ солинадиган фойдани камайтиришга ҳақли, лекин солиқ солинадиган фойданинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.Солиқ тўловчи кўрилган зарарларни ушбу зарар кўрилган солиқ давридан кейинги беш йил ичида амалга оширишга ҳақлидир. -Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган фойдаси. -Ишловчилари умумий сонининг 3 фоизидан кўпроғини ногиронлар ташкил этган юридик шахслар учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси ушбу қисмда белгиланган нормадан ортиқ ишга жойлаштирилган ногиронларнинг ҳар бир фоизига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси бир фоиз камайтириладиган ҳисоб-китоб асосида камайтирилади.

  19. -Банкларнинг солиқ солинадиган фойдаси жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлар ҳамда жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмларининг кўпайган суммасига бўшаган маблағларни юқорида кўрсатилган омонатлар бўйича фоиз ставкаларини оширишга мақсадли йўналтириш шарти билан камайтирилади.

  20. Ўзбекистон Республикасининг "Лизинг тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, лизинг шартномаси қуйидаги шартлардан бирига жавоб бериши керак: а) лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг объекти лизинг олувчининг мулки бўлиб ўтса; б) лизинг шартномасининг муддати лизинг объекти хизмат муддатининг 80 фоизидан ортиқ бўлса ёки лизинг объектининг лизинг шартномаси тугаганидан кейинги қолдиққиймати унинг бошланғич қийматининг 20 фоизидан кам бўлса; в) лизинг шартномасининг муддати тугагач, лизинг олувчи лизинг объектини унинг бозор қийматидан паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса, бунда ана шу ҳуқуқни амалга ошириш кунидаги лизинг объекти қиймати асос бўлади; г) лизинг шартномаси амал қиладиган давр учун лизинг тўловларининг умумий суммаси лизинг объекти қийматининг 90 фоизидан ортиқ бўлса.

  21. Солиқ кодекси 22-моддасига асосан ижара (лизинг) тўлови - ижарачи (лизинг олувчи) тузилган ижара (лизинг) шартномаси асосида ижарага берувчига (лизинг берувчига) тўлайдиган сумма; ижарага берувчининг (лизинг берувчининг) фоизли даромади - бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган ижара (лизинг) тўлови суммаси билан ижара (лизинг) объектининг қийматини қоплаш суммаси ўртасидаги фарқ кўринишидаги ижара (лизинг) тўловининг бир қисми;

  22. Солиқ кодекси 129-моддасига 13 бандига асосан ижарага берувчи (лизинг берувчи) ижара (лизинг) тўловининг қисми тариқасида олган объект қийматининг қопламаси солиқ тўловчининг даромади сифатида қаралмайди. Демак, ижарага берувчининг (лизинг берувчининг) фоизли даромади солиқ тўловчи банкнинг даромади сифатида қаралади

  23. Тижорат банкларида лизинг операциялариниамалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаНизомга асосан (Марказий банк Бошқарувининг2006 йил 21 октябрдаги25/6-сонли қарори билан тасдиқланган, Адлия Вазирлиги 27.12.2006 г. N 1648 рўйхатга олган) Лизинг берувчи банк томонидан лизинг бўйича фоизли даромадлар ҳисобланганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади: Дт 16323 Лизинг бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар; Кт 45100 Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли даромадлар (тегишли мос ҳисобварақ). Лизинг тўловлари келиб тушган ҳолларда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади: Дт Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари ёки мижознинг депозит ёки банкнинг вакиллик ҳисобварағи (умумий суммага); Кт 15600 Лизинг (молиявий ижара) (тегишли мос ҳисобварақ) (асосий қарз суммасининг қайтарилган суммасига); Кт 16323 Лизинг (молиявий ижара) бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар (фоизли даромад суммасига).

  24. Солиқ кодекси 145-моддасига 45 бандига асосан молиявий ижара, шу жумладан лизинг бўйича ижарага берувчининг (лизинг берувчининг) фоизли даромади бўлган маблағларни тўлашга доир харажатлар; Демак, ижарага берувчининг (лизинг берувчининг) фоизли даромади солиқ тўловчи банкнинг даромади сифатида қаралади

  25. Тижорат банкларида лизинг операциялариниамалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаНизомга асосан (Марказий банк Бошқарувининг2006 йил 21 октябрдаги25/6-сонли қарори билан тасдиқланган, Адлия Вазирлиги 27.12.2006 г. N 1648 рўйхатга олган) Лизинг олувчи банк томонидан лизинг бўйича фоизлихаражатлар ҳисобланганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади: Дт 54198 Бошқа банклардан олинган лизинг бўйича фоизли харажатлар ёки Дт 54199 Бошқа лизинг берувчилардан олинган лизинг бўйича фоизли харажатлар; Кт 22408 Лизинг (молиявий ижара) бўйича ҳисобланган фоизлар. Лизинг олувчи банк томонидан лизинг объекти бўйича амортизация ажратмалари суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади: Дт 56626 Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича эскириш суммаси; Кт 16519 Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича йиғилган эскириш суммаси (контр-актив).

  26. Солиқ кодексининг 156-моддасида дивидендлар ва фоизларгасолиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари келтирилган унга мувофиқ: Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган кредит ташкилотларига тўланадиган фоизларга тўлов манбаида солиқ солинмайди, балки кредит ташкилотида солиқ солинади. Худди шундай тартиб мол-мулкни лизингга беришда лизинг берувчига тўланадиган фоизли даромадларга ҳам татбиқ этилади.

  27. Солиқ кодексининг 159-моддасида солиқ солинадиган фойдани ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳозлар харид қилишга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни узишга, лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга, тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегирган ҳолда йўналтириладиган маблағлар суммасига камайтириш кўзда тутилган. Солиқ солинадиган базани камайтириш юқорида кўрсатиб ўтилган харажатлар амалга оширилган солиқ давридан эътиборан, уч йил ичида амалга оширилади.

  28. Ҳисобот даврда соликқа тортиладиган базасидан чиқарилмайдиган, лекин кейишги даврларда солиқ базасидан чегириладиган харажатлар Ушбу моддада келтирилган харажатлар улар юзага келган пайтда, жорий ҳисобот даврида солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқаришда чегирилмайди, улар кейинги даврларда, солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсати билан белгиланган, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддат ичида чегирилиши лозим. Бундай харажатларга қуйидагилар киради:

  29. 1648-Низомга асосан лизинг "Активлар сифатини таснифлаш, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан эҳтимолий йўқотишларга қарши захиралар ташкил қилиш ва уларни ишлатиш тўғрисида"ги Низом (1999 йил 11 февраль, рўйхат рақами 632) талабларидан келиб чиққан ҳолда таснифланади. Шубҳали қарзлар бўйича захира ташкил этиш учун қилинган харажатлар умидсиз деб эътироф этилган қарздорликни ҳисобдан чиқарилаётганда, ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган умидсиз қарздорлик миқдоридан ошмайдиган суммада чегириб ташланади.(СК 146 модда) 1648-Низомга асосан лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда активга "Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида"ги Низомга (2004 йил 24 январь, рўйхат рақами 1304) асосан ўстирмаслик мақоми берилади ва активнинг келгуси ҳисоби мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади. Ўстирмаслик мақомини олган кредит бўйича ҳисобланган фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибга мувофиқ даромадлар ҳисобварақларидан чиқариб ташланади (СК 148 модда).

  30. Ўзбекистон Республикааси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-325-сон қарорига мувофиқ 2006 йил 1 апрелдан бошлаб уч йил муддатга айрим турдаги хизматларни кўрсатувчи юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар назарда тутилган(06.02.2007 й. N ПФ-3850 сонли Фармон билан ва 21.05.2007 й. N ПҚ-640 сонли Қарор билан ўзгаришлар киритилган, 29.12.2008 ПҚ-1024 қарор билан микрофирма ва кичик корхоналар учун 01.01.2012 йилаг қадар муддат узайтирилган) 28 июль 2009 йилдаги Ўз.Р. Президентининг "Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”1166-қарорига мувофиқ лизинг xизмaтлaри кўрсaтувчи юридик шaxслaр 2009 йилнинг 1 сeнтябридaн бoшлaб уч йил муддaтгa фoйдa сoлиғи вa лизинг oпeрaциялaридaн тушaдигaн дaрoмaдлaр бўйичa ягoнa сoлиқ тўлoвидaн oзoд этилган. .

  31. а) молия ва банк хизматлари: лизинг бўйича хизматлар; суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг хизматлари; (21.05.2007 й. N ПҚ-640 сонли Қарор билан) аудиторлик хизматлари; бухгалтерия іисобини юритиш бўйича хизматлар; микрокредитлаш бўйича хизматлар; (06.02.2007 й. N ПФ-3850 сонли Фармон билан) б) маиший хизматлар: пойабзал ва чармдан тайёрланган буюмларни таъмирлаш соҳасидаги хизматлар; соат таъмирлаш бўйича хизматлар; маиший электрон ва электр ускуналар (телевизорлар, аудио- видеоаппаратуралар, компьютер, принтер техникаси, совуткичлар, кондиционерлар ва бошқалар)ни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар;

  32. в) бошқа хизматлар: ветеринария хизматлари; таълим соҳасидаги хизматлар, жумладан компьютерда ишлашни ўргатиш; болалар спорт муассасалари ва тўгараклари хизматлари; болалар, ногиронлар ва кекса фуқароларни парвариш қилиш бўйича ижтимоий хизматлар; санаторийларнинг хизматлари; (21.05.2007 й. N ПҚ-640 сонли Қарор билан) ахборот-ресурс марказларининг хизматлари; (21.05.2007 й. N ПҚ-640 сонли Қарор билан) ахборот-кутубхона марказларининг хизматлари; (21.05.2007 й. N ПҚ-640 сонли Қарор билан) болалар соғломлаштириш муассасаларининг хизматлари. (21.05.2007 й. N ПҚ-640 сонли Қарор билан)

  33. Мол-мулк солиғи

  34. Корхона балансига кирим қилинган асосий воситаларнинг ва балансда турган номоддий активларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати солиққа тортиш объекти ҳисобланади. Солиққа тортиладиган базани белгилаш учун қуйидаги баланс ҳисобварақларида ҳар бир ойнинг охирги кунидаги ҳолатга кўра солиқ солиш объектларининг қолдиқ қийматларини қўшишдан олинган сумманинг ўн иккидан бир қисми сифатида ортиб борувчи якун билан аниқланади.

  35. Мол-мулк солиғи бўйича чегирмалар Мол-мулк солиғи объекти Мол-мулк солиғи соли- надиган база -уй-жой-коммунал ва ижтимоий-маданий соҳа объектлари; табиатни муҳофаза қилиш, санитария-тозалаш маўсадида ва ёнғинга ўарши хавфсизлик учун фойдаланиладиган объектлар; - балансда булган хамда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган, фукаро мухофазаси ва сафарбарлик ахамиятига молик объектлар; -Вазирлар Махкамасининг қарорига кўра тўхтатиб қўйилган асосий ишлаб чиқариш фондлари; -лизингга олинган мол-мулкнинг, лизинг шартномасининг амал қилиш муддатига. Асосий воситалар ўолдиў ўиймати Номоддий активлар қолдиққиймати Муддатида ўрна- тилмаган мол-мулк

  36. Қўшилган қиймат солиғи

  37. Солиқ кодексининг 199-моддасига мувофиқ: Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти мол-мулкни молия ижарасига (шу жумладан лизингга) бериш эътироф этилади: Объект қийматини ижарага берувчи (лизингга берувчи) оладиган ижара (лизинг) тўловининг бир қисми тарзида қоплаш товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти бўлмайди: 204-модда. Солиқ солинадиганбазани белгилаш Мол-мулк молия ижарасига, шу жумладан лизингга берилган тақдирда, солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига оладиган, чиқиб кетаётган актив қиймати билан унинг баланс (қолдиқ) қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади. 209-модда. Солиқдан озод қилинадиганмолиявий хизматлар молиявий ижара (лизинг) шартномасининг ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) фоиз тариқасидаги даромадига тегишли қисми бўйича хизматлар кўрсатиш;

  38. Эътиборларингиз учун ташаккур!

More Related