1 / 18

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ. АГРАР СЕКТОР ИҚТИСОДИЁТИ ФАНИ.

duard
Download Presentation

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

An Image/Link below is provided (as is) to download presentation Download Policy: Content on the Website is provided to you AS IS for your information and personal use and may not be sold / licensed / shared on other websites without getting consent from its author. Content is provided to you AS IS for your information and personal use only. Download presentation by click this link. While downloading, if for some reason you are not able to download a presentation, the publisher may have deleted the file from their server. During download, if you can't get a presentation, the file might be deleted by the publisher.

E N D

Presentation Transcript


  1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ АГРАР СЕКТОР ИҚТИСОДИЁТИ ФАНИ

  2. «Фақат кенг миқёсли иқтисодий ислоҳот ва ўзгаришларни биз танлаган, ўзини амалда тўла оқлаган тараққиёт моделига ҳамоҳанг равишда давом эттириш иқтисодиётимиз барқарорлиги ва зарур ривожланиш суръатларини, ҳаётимиз сифатини ошириш, дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаш имконини беради». • И.А.Каримов

  3. АГРАР ИСЛОХОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

  4. Ўзбекистон аграр ислохотларининг ҳуқуқий асослари. Аграр ислохот: мақсади, воситалари ва элементлари • Кейинги йилларда мамлакат аграр тармоғини ривожлантириш учун бир катор тадбирлар амалга оширилди. Улар ичида энг мухимларидан бири мамлакат аграр ислохотининг ҳуқуқий асослари яратилди (1-чизма). Ўзбекистон аграр ислохотининг ҳуқуқий асосларини қуйидагилар ташкил этади: • Ер Кодекси; • Меҳнат Кодекси; • Қишлоқхўжаликкооперативлари (ширкатхўжалиги) • тўғрисидаги қонун; • Фермер хўжаликлари тўғрисидаги қонун; • Дехқон хўжаликлари тўғрисидаги қонун; • Қишлоқхўжалигиниривожлантириш, ундагиишлабчиқариш, молия, солиқ, кредитвабошқамуносабатларнитакомиллаштиришборасидагиқонунлар, фармонлар, карорлар, меъёрийҳужжатларвабошқақонуностиҳужжатлари.

  5. ТанланганйўласосидаЎзбекистондааграрсоҳаниривожлантиришнингасосийвазифаларибелгилаболинган (2-чизма). Умуманолганда, Ўзбекистонқишлоқхўжалигиривожланишинингқуйидагииккимуҳимстратегикмақсадниамалгаоширишасосидакурилган: • Пахта толасини етиштиришнинг барқарорлигини таъминлаш; • Дон ишлаб чикаришни кўпайтириш ва дон мустакилликка эришиш.Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислохотларни янада чуқурлаштириш,соҳани барқарор ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва карорлари, Президентнинг 2009 йил 13 февралда бўлиб ўтган 2008 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг мухим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги «Мамлакатни модернизация килиш ва янгилашни изчил давом эттириш - давр талаби» маърузасидан келиб чиқадиган долзарб вазифалар ҳамда «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурида белгиланган тадбирларнинг ижросини ташкил этиш, уларнинг ўз муддатларида ва тўлақонли бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистан Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Хайъат карори билан қуйидаги махсус ишчи гурухлари ташкил этилди:

  6. 1. Тизимдаги корхоналарни модернизациялаш ва маҳаллий-лаштириш, сифат ва нархлар борасида рақобатбардош саноат махсулотлари ишлаб чиқариш хажмларини кенгайтириш, экспорт салохиятини ошириш йўли билан уларнинг баркарор ишлашини таъминлаш масалалари бўйича. 2. Экспорт махсулотлари ишлаб чикариш ва уларни хорижга сотиш куламини ошириш, импорт хажмини оптималлаштириш масалалари бўйича. 3. Хорижий инвестицияларни жалб этиш, улардан мақсадли фойдаланиш ва лойиҳалар мониторингини ташкил этиш масалалари бўйича. 4. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўз-гаришлар жараёнида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туманлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича. 5. Қишлоқ инфратузилма объектлари фаолиятини ривожлан-тириш ҳамда фермер хўжаликлари билан таъминотчи, хизмат курсатувчи, тайёрлов идоралари уртасида шартнома мажбуриятларининг бажарилиши устидан мониторинг юритиш масалалари бўйича. 6. Сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш, сув ресурсларини окилона бошқариш ва сувдан самарали фойдаланиш хамда томчилатиб суғориш тизимини ташкил қилиш масалалари бўйича.

  7. 7. Пахтачилик, ғаллачилик ва мойли экинлар масалалари бўйича. 8. Сабзавот, полиз, картошка, мева ва узум маҳсулот-лариниетиштириш,кайта ишлаш, ички истеъмол бозорини тулдириш ҳамда экспорт қилиш хажмларини кучайтириш масалалари бўйича. 9. Ўсимликларни химоя қилиш, биолабораториялар ва агрокимё-станциялар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича. 10. Чорвачилик ва коракўлчиликни ривожлантириш масалаларибўйича. 11. Паррандачиликни ривожлантириш масалалари бўйича. 12. Баликчиликни ривожлантириш масалалари бўйича. 13. Асаларичиликни ривожлантириш масалалари бўйича. 14. Пиллачилик масалалари бўйича.

  8. Аграр сектор корхоналарини моддий-техника жиҳатидан таъминлаш аграр ислохотларнинг асосоий кўринишларидан бири Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши учун зарур бўлган меҳнат қуроллари доимо янгидан тўлдирилиши, янгиланиши, кўпроқ наф келтириши керак. Ҳарйили ишлаб чиқаришда банд бўлган тракторлар, автомашиналар, комбайнларва бошқа қишлоқ хўжалик машиналари эскириши натижасида бир қисми ишдан чиқиб кетади. Бу ишдан чиққан техника йил мобайнида янгидан тикланиши керак. Акс ҳолда у ёки бу ишлаб чиқариш жараёнини ўз вақтида бажариш имконияти камайиб, бу ўз навбатида маҳсулот етиштириш кўламига салбий таъсир этади. Бу билан бир қаторда қишлоқ хўжалигида фан-техника тараққиёти жадал ривожлана бориши доимо маълум бир қисм ёки маълум турдаги, хилдаги техникани маънавий жиҳатдан эскиришига сабаб бўлмоқда. Эски техника ўрнига янги, иқтисодий жиҳатдан фойдаланишучун қулай турдаги техникалар пайдо бўлмоқда. Ўзбекистон ҳозиргача ва бундан ҳам пахта етиштиришда жаҳондаги энгетакчи мамлакатлар қаторида ўрин олади. Бунинг учун пахтачиликнингбарча иш жараёнларини механизациялаш имкониятини берадигантехникаларнинг янги русуми билан таъминлаш зарур.

  9. Бунинг учун эса даставвал ҳайдов, чопиқ тракторлари, жаҳон пахтачилигида фойдаланилаётганэнг самарали сеялкалар, култиваторлар, пахта териш машиналари, кўсакчувиш ва ғузапоя қирқиш машиналари билан таъминланмоғи даркор. Бувазифалар фақат пахтачилик соҳасигагина тегишли бўлиб қолмасдан, қишлоқхўжалиги тармоқлари учун ҳам зарурдир. Бозор иқтисодиётига ўтишқишлоқда техникага эга бўлиш ва ундан фойдаланишда икки йўналишталабини ҳисобга олиш зарур. Биринчи йўналиш– бунга йирик қишлоқ хўжалик корхоналари –ширкатлар, ҳиссадорлар уюшмаси, агрофирмани киритиш мумкин. Бухўжаликлар ўзининг молиявий қувватига кўра зарур бўлган техниканинг ўзҳоҳишларига биноан сотиб олиши ва ўз мулкига айлаштириш мумкин. Йилмобайнида маълум бир даврда, маслан, ерни шудгорлаш,тракторлари донуриб, йиғиштира оладиган комбайнларни, пахта терувчи, кўсак чувувчи, ғўзапояни қирқувчи ёки прессловчи машиналарни МТС билан шартнома асосидафойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Иккинчи йўналиш– бунга фермерлар, деҳқон хўжаликлари, оилапудратлари, тармоқ хўжаликлари, якка тартибда ижара асосида ишюритувчилардан иборат бўлган деҳқон хўжаликларни киритиш мумкин.

  10. Аграр секторда рақобатбардошлик муҳитини шакллантириш. Хўжалик юритишнинг самарали шаклини танлаш Ўзбекистонда аграр соҳада амалга оширилаётган иқтисодий ислохотларнинг чуқурлашуви бозор тамойиллари жорий этилишини, маҳсулот етиштириш ва сотиш жараёнларини ўзаро мувофиқлигини таъминлашни тақоза этмоқда. Яъни, аграр соҳадаги энг муҳим вазифа қишлоқ хўжалигида рақобатчилик муҳитини шакллантириш орқали хўжалик юритувчи субъектлар рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулот етиштиришда талаб ва таклиф мувозанатига эришиш, ички ва ташқи бозорда самарали фаолият юритувчи механизмлар кенг кўламда жорий қилинишидан иборат. Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек “Жаҳон иқтисодий инқирози давом этаётган ҳозирги шароитда рақобатбардош тайёр маҳсулот улушини изчил ошириш биринчи навбатда иқтисодиётимизнинг ўсиб бораётган салоҳияти ва имкониятларидан далолат беради”. Мамлакат аграр сиёсатида хўжалик юритиш шаклларини танлаш иқтисодий ислохотларни хўжалик бўғинида самарали амалга ошишига олиб келади.

  11. Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, кўпгина мамлакатлар (асосан, ривожланган мамлакатлар) фермер хўжаликларини ривожлантиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашади. Ўзбекистонда олиб борилаётган аграр сиёсат натижасида хўжалик юритишнинг бир қатор шакллари синаб кўрилди. Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари маълум маънода бир қатор ишлаб чиқариш шаклларини ўз фаолиятларида синаб кўришган ва хулосаларга эга бўлишган. Биз хўжалик юритиш шакллари ҳақида яна ҳам яхшироқ хулосага эга бўлиш учун яқин ўтмишда бизнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларимиз фаолият юритган хўжалик шаклларини санаб ўтамиз: агрофирмалар шахсий хўжаликлар давлат хўжаликлари Давлат хўжаликлари давлат мулкигаасосланган, ишлаб чиқаришдабригада тизимига,бошқаришда яккаҳокимликтамойилига асосланганхўжалик юритиш шаклидир. Бу хўжаликлар алоҳида ҳисоб-китобсчётига эга бўлмаган, кишиларнинг томорқаларида маҳсулот етиштириштамойилига асосланган ишлаб чиқариш шаклидир. Агрофирмалар асосан илмий-ишлаб чиқаришни ривожлантиришва уруғ- чиликни самаралиташкил қилиш мақсадида ташкил қилинган хўжалик юритиш шаклидир.

  12. АҚШ ва Япония аграр сиёсатида амалга оширилаётган аграр ислохотларнинг хусусиятлари АҚШ иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги муҳим ўрин тутадиган тармоқлардан бири ҳисобланади. АҚШ қишлоқ хўжалиги ҳам бошқа ривожланган мамлакатлар сингари ривожланган агросаноат тизимига эга.Мамлакат АСМ ташкилий таркиби 3 та соҳадан таркиб топган. Учинчи соҳа Биринчи соҳа Иккинчи соҳа Қишлоқ хўжалиги учун ишлаб чиқариш восита- лари етказиб берадиган ва моддий-техник хизмат кўрса- тишни ўз зиммасигаолади (тракторсозлик, қишлоқ хўжа- лик машинасозлиги, кимё саноати, озуқа саноати, ҳайвонлар фармацевтикаси саноати, уруғчилик саноати) Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг ўзи киради Функцияси қишлоқ хўжалик маҳсулотларини истеъмолчига етказиб бериш билан боғлиқбўлган тармоқлар, яъни, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, етказиб бериш ва сотиш билан боғлиқ бўлган тармоқлар киритилади.

  13. Япония аграр сиёсатининг хусусиятлари Аграр сиёсатларни таҳлил қилганда Япония аграр сиёсатининг ўзигахос жиҳатларини кўриш мумкин. Япония аграр сиёсатининг фақат унгагинахос бўлган хусусиятларидан бири шундаки, унда ҳеч қачон асосий масаласифатида экспорт масаласи қўйилмайди. Аграр тармоқ ривожланиши ватараққиётига назар ташлайдиган бўлсак, Японияда бошқа тармоқлар сингариқишлоқ хўжалигида ҳам ҳамма вақт ресурслар танқислиги бош масала бўлибкелган. Шунинг учун ҳам Япония аграр сиёсати олдига ҳамма вақт мамлакатиқтисодий салоҳиятига самарадорлик нуқтаи назаридан эмас, балки мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги масаласини ҳал қилиш вазифаси бош масаласифатида қўйилган. Япония аграр тармоғи маҳсулотининг мамлакат ялпи миллий маҳсулотишлаб чиқаришдаги салмоғи 2 % дан камни ташкил қилади. Унинг таркибиасосан озиқ – овқат маҳсулотлари ва қайта ишлаш саноати маҳсулотларидантаркиб топган. Япония қайта ишлаш саноати ресурсларга бўлган ўзэҳтиёжини импорт орқали қондиради.

  14. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. И.А.Каримов Ўзбекистон бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли, Т. Ўзбекистон 1993 йил. 2. И.А.Каримов Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида, Т. Ўзбекистон 1995 йил. 3. И.А.Каримов. қишлоқ хўжалиги тараққиёти-тўкин хаёт манбаи, Т. Ўзбекистон, 1998. 4. Каримов И.А. Асарлар I-XVII томлар. 1991-2010 йй. 5. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистоншароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Т.: Ўзбекистон,2009 й. 6. Sadoulet E., Jangry A., Quantitative Development Policy Analysis. Baltimore. John Hopkins University Press. 1995. 7. Абдуғаниев А., Абдуғаниев А.А. - Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти – (дарслик) – Т.: ТДИУ, 2004, 304 бет 8. Аграр соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш муаммолари ва ечимлари. Тошкент. «Меҳнат» 2002. 9. Ғаниев И.М. Аграр сиёсат. (маърузаматнлари). Самарқанд. 2004. 10. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қонун ва меъёрий хужжатлар тўплами. I ва II томлар, Т.1998 йил. 11. Муртазаев О. Пахтачилик агросаноат мажмуаси самарадорлигини ошириш муаммолари. Монография. Т.: Фан. 2005. 12. Новичков В. И., Калашников И. Б., Новичкова В. И. Аграрная политика.Москва. ИКЦ “Маркетинг”. 2001 г. 13. Салимов Б.Т., Уроқов Н. “Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси иқтисодиёти” – (ўқув қулланма) – Т.: ТДИУ, 2004 йил, 102 бет Сайтлар: www.wto.org, www.usda.gov, www.fao.org, www.dehqon.uz,www.msbx.uz, www.uz.bir.uz, www.chamber.uz, www.qmii.uz

  15. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ

More Related