1 / 38

Маъруза 4 МАВЗУ : АСАБ ТОЛАЛАРИ ВА СИНАПСЛАР ФИЗИОЛОГИЯСИ

Маъруза 4 МАВЗУ : АСАБ ТОЛАЛАРИ ВА СИНАПСЛАР ФИЗИОЛОГИЯСИ. Режа: 1. Асаб толаларига морфофункционал таъриф. 2. Асаб толаларида қўзғалишни ўтиши . 3. Синапс тузилиши ва т у р лар и . 4 . Синапслар да қўзғалишни ўтиши.

denver
Download Presentation

Маъруза 4 МАВЗУ : АСАБ ТОЛАЛАРИ ВА СИНАПСЛАР ФИЗИОЛОГИЯСИ

An Image/Link below is provided (as is) to download presentation Download Policy: Content on the Website is provided to you AS IS for your information and personal use and may not be sold / licensed / shared on other websites without getting consent from its author. Content is provided to you AS IS for your information and personal use only. Download presentation by click this link. While downloading, if for some reason you are not able to download a presentation, the publisher may have deleted the file from their server. During download, if you can't get a presentation, the file might be deleted by the publisher.

E N D

Presentation Transcript


  1. Маъруза 4МАВЗУ :АСАБ ТОЛАЛАРИ ВА СИНАПСЛАР ФИЗИОЛОГИЯСИ Режа: • 1. Асаб толаларига морфофункционал таъриф. • 2. Асаб толаларида қўзғалишни ўтиши. • 3. Синапс тузилиши ва турлари. • 4. Синапсларда қўзғалишни ўтиши.

  2. Организмдаги аъзоларнинг ўзаро таъсири, ташқи таъсир ва улар фаолиятларини бошқарилиши (мослашиши), нейронларда қўзғалишни (ХПни) ҳосил (ХП) бўлиши ва ўтказилиши билан амалга оширилади.

  3. Нейрон - асаб тизимининг морфофункционал бирлиги бўлиб, у танадан, узун ва қисқа ўсимталаридан иборат. Нейрон қўзғалишни қабул қилади, ўтказади ва қайта ишлайди.

  4. Нейроннинг узун ўсимтаси – аксон бўлиб, 10000гача шохланади ва қўзғалишни танадан ташқарига ўтказади, аксоннинг охири йўғонлашган бўлиб, у ерда медиатор мавжуд. Нейроннинг калта ўсимтаси – дендрит бўлиб, қўзғалишни танага ўтказади. Нейрон танасида бошқа нейронлардан келган 10000га яқин алоқалар тўқнашади (синапс).

  5. Нейрон мембранаси ва асаб толаси кабель ҳусусиятига эга бўлиб,уларда суммацияланувчи,сўнувчи ва сўнмайдиган ХП ҳосил бўлади ҳамда ўтказилади.

  6. Нейронда ва асаб толасида хосил бўлган ХП олдин қайд қилингандай бўлиб, аммо ўзига хослигига ҳам эга. Нерв толасининг қўзғалувчанлигиаксон дўмбоқчасида юқори, шунинг учун ХП нейронннинг аксон думбоқчасида (тепалигида) хосил бўлади, орто ва антидром тарқалади.

  7. Қўзғалиш (яъни ХП) асаб толасининг етарлича узоқ масофага тарқалади (1 метргача). Асаб толалари (афферент ва эфферент) миелинли (соматик) ва миелинсиз (вегетатив), сезувчи, харакатлантирувчи бўлади. Хар кандай йўғон асаб толаси кўплаб афферент ва эфферент (миелинли ва миелинсиз) асаб толаларидан иборат. Асаб толаси d-0,5 – 25мкм. ва мураккаб ўзига хос тузилишга эга (специфик).

  8. Миелинли асаб толасини миелинли қаватида Ранвье бўғиқлари мавжуд, миелинли қават изолятор бўлиб, трофик функцияни бажаради. Асаб толаси ўқ цилиндри мембранаси харакат потенциалини сўнмасдан ўтказади.

  9. Нейроаксоплазмада оқсиллар ва органеллалар секин ва ионлар, медиатор ва аминокислоталар тез транспорт қилинади. Бир суткада асаб толаси диаметридан 1000га яқин органеллалар ташилади. Асаб толасида Валлер қайта тикланиши қайд этилган, унда асаб толасини ўсиши суткасига 5мм гача бўлади.

  10. Асаб толаларида қўзғалишни ўтиши (ХП) 3та қонун асосида бўлади: 1.Анатомик ва физиологик бутунлик 2.Икки томонлама ўтказиш 3.Алохида-алохида ўтказиш

  11. Асаб толасида қўзғалишни (ХП) ўтиши электротоник бўлади. Қўзғалган ўчоқдан (-) қўзғалмаган (+) томонга йўналган (<->). Қўзғалган ўчоқнинг ХП 120мВ га тенг бўлиб, қўшни мембраналар қўзғалиш бўсаға кучидан 5-6 маротаба кўп. Бу ХП ўтказилишини кафолатли омили ҳисобланади.

  12. Қўзғалишни (ХП)тарқалиш тезлиги қуйидагиларга боғлиқ: • ХП кўтарилиш тезлигига • Асаб толасини узунлигига • Асаб толасини диаметрига • Асаб толаси миелин қобиғини бор ёки йўқлигига

  13. Миелинсиз асаб толасида қўзғалиш узлуксиз, декремент (сўнувчи) тарзда ўтказилади. Миелинлида эса Ранвье бўғимларидан сакраб-сакраб ўтади (баъзи ҳолларда 5-6 бўғимдан). Асаб толасини диаметри қанчалик катта бўлса, Ранвье бўғимлари орасидаги масофа шунчалик узун ва ўтказиш яна ҳам тез бўлади.

  14. Асаб толасининг ХП амплитудаси таъсирот кучига боғлиқ эмас, балки ўқ цилиндр мембранаси биологик ҳусусиятига боғлиқ. Анатомик нервда ХП амплитудаси, маълум даражагача таъсирот кучига тўғри пропорционалдир. Бунда қўзғалувчанлиги паст бўлган бошқа асаб толаларининг қўзғалиб, ХПга қўшилиши натижасида унинг амплитудаси ортади.

  15. Асаб толалари бўйлаб қўзғалиш ўтганда чарчаш деярли бўлмайди, чунки моддалар алмашинуви жуда паст, энергия фақат “К+ Na+ насос” учун сарфланади. Асаб толасининг максимал фаолиятида энергия сарфи фақат 2 баробарга ортиши мумкин, шунинг учун асаб толаси чарчамайди деб хисобланади.

  16. Парабиоз (хаёт олди) – кимёвий моддалар (спирт, новокаин, NH3) таъсирида асаб толасининг шундай холатики, бунда қўзғалишни ўтиши динамик ўзгаради. Парабиоз механизми – асаб толасини кимёвий модда таъсир этган қисмида рефрактерлик хусусиятини ўзгариши билан боғлиқ.

  17. Асаб толасига кимёвий модда таъсир этгач,парабиозни 3 фазаси кузатилади. 1.Тенглаштирувчи фаза – турлми таъсирот кучига жавоб бир хил бўлади. 2.Ғайритабиий (пародоксал) фаза – жавоб таъсирот кучига тескари. 3.Тормозловчи фаза – кучли ва кучсиз таъсиротга жавоб кузатилмайди.

  18. СИНАПСЛАР ТУЗИЛИШИ Синапс – нерв хужайралари ўртасидаги (ёки нерв ва бошқа қўзғалувчан хужайралар ўртасида) махсус боғланиш бўлиб, у орқали қўзғалиш бир хужайрадан иккинчи хужайрага ўтказилади. Синапслар орқали нерв хужайралари маълумотларни тахлил қилувчи нерв тўрини хосил қилади. “Синапс" термини Ч. Шеррингтон томонидан киритилиб, “маълумот", “боғланиш", деган маънони англатади.

  19. Синапслар классификацияси • Морфологик принцип бўйича: •  нерв-мускул •  нейро-секретор •  нейро-нейронал •  аксо-соматик •  аксо-аксонал •  аксо-дендритик 2. Қўзғалишни ўтиши бўйича: •  электрик •  кимёвий 3.  Медиатори бўйича: •  адренергик•  холинергик•  пептидергик, NO -ергик, пуринергиква ҳ. к. • серотонинергик, глицинергиква б. 4. Физиологик ҳусусияти бўйича: • •  қўзғатувчи (ҚПСП) • •  тормозловчи (ТПСП)

  20. Синапсларнинг ультраструктураси Хамма синапслар умумий тузилишга эга

  21. Аксоннинг охирги қисми (синаптик охир), иннервацияловчи ҳужайрага келиб миелин қаватини йўқотиб катталашади (синаптик бляшка)пресинаптик мембранани ҳосил қилади Синаптик ёриқ– пресинаптик мембрана билан иннервацияланувчи хужайра ўртасидаги қисм. Постсинаптик мембрана – иннервацияланувчи ҳужайранинг синаптик ёриқ орқали пресинаптик мембрана билан боғланувчи қисми.

  22. Расм. 1. Электрик ва кимёвий синапсларнинг тузилиши

  23. Электрик синапсда қўзғалишни узатиш механизми Қўзғалишни узатиш механизми нерв толасида қўзғалишни ўтиш механизми билан бир хил. ХП ривожланишида пресинаптик мембранада зарядлар реверсияси содир бўлади. Пресинаптик ва постсинаптик мембрана орасида хосил бўлган электр токи постсинаптик мембранани қўзғатиб, унда ХП генерациясига олиб келади.

  24. Электрик кимёвий синапсларнинг хоссалари

  25. МИОНЕВРАЛ СИНАПС Нервно-мускул синапс (мионеврал синапс- myoneural junction) — скелет мускултоласи билан эффектор нерв толасининг бирлашмаси. Ҳар бир мускул толаси харакат нейронлари билан иннервацияланади.

  26. МЕДИАТОРЛАР Медиаторлар(воситачи)кимёвий моддалар бўлиб кимёвий синапсларда қўзғалишни бир томонлама ўтказилишини таъминлайди. Кимёвий тузилишига кўра медиаторлар бўлинади: •   моноаминлар (адреналин, норадреналин, ацетилхолин ва б.); •   аминокислоталар (гамма - аминомой кислота (ГАМК), глутамат, глицин, таурин);   • пептидлар (эндорфин, нейротензин, бомбезин, энкефалин ва б.); • бошқа медиаторлар (NO , АТФ).

  27. Баъзи медиаторлар (масалан, ацетилхолин) пресинаптик мембрана цитоплазмасида синтезланиб, молекулалари синаптикпуфакчаларда депо сифатида тўпланади Медиатор синтези учун керакли ферментлар нейрон танасида хосил бўлиб, синапс охирларига аксон транспорт йўли билан (1–3 мм/сут) етказилади. Бошқа медиаторлар (пептидлар ва б.) нейрон таналарида синтезланиб ва везикулаларда жойлашиб, синаптик пуфакчалар шаклида синаптик бляшкаларга тез аксон транспорт (400 мм/сут) йўли билан етказилади. медиаторлар синтези ва синаптик пуфакчаларнинг хосил бўлиши доимий-узлуксиз содир бўлади.

  28. Медиаторлар секрецияси Синаптик пуфакчалардаги моддалар синаптик ёриққа экзоцитоз йўли билан чиқади. Бир синаптик пуфакча ёрилганида синаптик ёриққа бир порция (квант) медиаторлар чиқади, бунда 10000 га яқин молекула бор. Экзоцитознинг активацияси учун Са++ зарур. Тинч холатда синапс охирларида Са++ миқдори паст ва шунинг учун медиатор ажралиши деярли кузатилмайди.Синапс охирларига қўзғалишни келиши пресинаптик мембрананинг деполяризациясига ва Са++ -каналларининг очилишига олиб келади. Са++ ионлари синапс охирининг цитоплазмасига тушиб (расм. 3, А,Б) синаптик пуфакчаларни ёрилиб синаптик ёриққа тушишига олиб келади (расм. 3, В).

  29. Расм. 3. Қўзғатувчи кимёвий синапсда сигналнинг узатилиши. А - Д – кимёвий синапсдаги кетма-кет жараён; Е – постсинаптик мембрананинг деполяризацияси (ҚПСП). 1 – пресинаптик мембрана, 2 – синаптик ёриқ, 3 – постсинаптик мембрана

  30. Медиаторнинг постсинаптик мембрана рецепторлари билан ўзаро таъсири Медиатор молекуласи синаптик ёриқдан ўтиб, постсинаптик мембранага боради, ва Na+ -каналларининг хеморецепторлари билан боғланади (расм. 3,   Г). Медиаторнинг рецептор билан боғланиши Na+ -каналларининг очилишига олиб келади, у орқали хужайра ичига Na+ ионлари киради (расм. 3,   Д). Хужайра ичига мусбат ионларнинг кириши постсинаптик мембрананинг локал деполяризациясига олиб келади – бу қўзғатувчи постсинаптик потенциал (ҚПСП) (расм. 3,   Е).

More Related