1 / 18

ТРОМБОЗ – thrombosis – свертывание - ивиш

ТРОМБОЗ – thrombosis – свертывание - ивиш. Тромбоз, бу – тирикликда юрак бўшли қлари ва томирлар ичида қоннинг ивиши. Тромбоз – патологик жараён бўлгани билан, унинг асосида қонни ивитадиган физиологик хоссалар ётади.

Download Presentation

ТРОМБОЗ – thrombosis – свертывание - ивиш

An Image/Link below is provided (as is) to download presentation Download Policy: Content on the Website is provided to you AS IS for your information and personal use and may not be sold / licensed / shared on other websites without getting consent from its author. Content is provided to you AS IS for your information and personal use only. Download presentation by click this link. While downloading, if for some reason you are not able to download a presentation, the publisher may have deleted the file from their server. During download, if you can't get a presentation, the file might be deleted by the publisher.

E N D

Presentation Transcript


  1. ТРОМБОЗ – thrombosis –свертывание - ивиш • Тромбоз, бу – тирикликдаюракбўшлиқлари ва томирлар ичида қоннинг ивиши. • Тромбоз – патологик жараён бўлгани билан, унинг асосида қонни ивитадиган физиологик хоссалар ётади. • Тромб пайдо бўлиши, бирин-кетинлик билан келадиган 4 та даврдан иборат: • 1) тромбоцитлар агглютинацияси, қондан тромбоцитлар эндотелийнинг шикастланган соҳасига адгезияланади ва дегрануляцияланиб, серотонин ва тромбопластин пайдо қилади; • 2) фибриноген коагуляцияси ва фибрин пайдо бўлиши; • 3) эритроцитлар агглютинацияси; • 4) плазма оқсиллари преципитацияси.

  2. ТРОМБОЗ сабабларивапатогенези • Тромбоз сабаблари маҳаллий ва умумий омилларнинг ўзаро боғланиб келишидан иборат. • Маҳаллий сабаблар: • 1. Томир девори эндотелийсининг шикастланиши (тошмали тиф, сил, захмдаги артериитлар, флебитлар; инфекцион-аллергик касалликлар; атеросклероз, ярали эндокардит). • 2. Қон оқимининг секинлашиши (юрак-томир етишмаслик-ларидаги веноз димланишлар - веналарда тромбоз). • Умумий сабаб, 3) қоннинг ивиш ва ивишга қарши тизимлари бошқарилишининг бузилиши (инфекциялар, интоксикациялар, аутоиммун касалликлар, лейкозлардаги коагулопатиялар).

  3. ТРОМБОЗ морфологияси • Тромб одатда томир деворига эндотелий шикастланган жойда ёпишган, юзаси нотекис, бурмаланган, қаттиқ, қонга нисбатан қуруқ. Унинг шакли ва ўлчамлари юрак бўшлиқлари ва йирик томирлар ичида пайдо бўлишига қараб ҳар хил. • Тромб таркиби ва ташқи кўринишига қараб:оқ, қизил, аралаш ва гиалинли фарқ қилинади. • Оқ тромб: тромбоцитлар, фибрин ва лейкоцитлардан қон тез оқадиган артерияларда, секин пайдо бўлади. • Қизил тромб: тромбоцит ва фибриндан ташқари кўп миқдорда эритроцитлардан иборат ва қон секин оқадиган веналарда тез пайдо бўлади. • Гиалинли тромб: парчаланган эритроцит, тромбоцитлар ва преципитацияланган плазма оқсилларидан иборат бўлиб, гиалинни эслатади. МЦТда пайдо бўлади.

  4. ТРОМБОЗ морфологияси • Аралаш тромб, қат-қат тузилишли тромб ёки ола-була тромб ҳисобланади. • Аралаш тромбнинг: бошчаси (оқ тромб), танаси ( аралаш тромб) ва думи ( қизил тромб) фарқ қилинади. Бундай аралаш тромб кўпинча веналарда, аорта ва юрак аневризмларида пайдо бўлади. • Тромб томир бўшлиғида эгаллаган жойига қараб: деворолди ва обтурациялайдиган кўринишларда учрайди. • Майда веналарда пайдо бўлган тромб ўсиб катталашиб йирик веналарга тарқалади, буни прогрессияланувчи тромб дейилади. • Юрак бўшлиқларидаги тромб қон харакати таъсирида шарсимон кўринишга киради – шарсимон тромб.

  5. ТРОМБОЗ морфологияси • Тромб ташқи кўриниши • Микро-тузилиши: 1.фибрин, 2.лейкоцитлар, 3.эритроцитлар 3

  6. ТРОМБОЗ морфологияси • Шарсимон тромб, юрак бўшлиғида • Деворолди тромб, митрал қопқоқча юзасида

  7. ТРОМБОЗ морфологияси Макро-обтурацияловчи тромб, юракга кирувчи ковак венада • Микро-обтурацияловчи тромб. 1.томир девори, 2.тромб 1 2

  8. ТРОМБОЗ оқибатлари • Тромбоз оқибатлари: яхши ва ёмон оқибатларга бўлинади. • Яхши оқибатлари: 1) асептик аутолиз; 2) тромб канализацияси; 3) тромб васкуляризацияси. • Ёмон оқибатлари: 1) септик аутолиз, 2)тромбоэмболия; 3) томирнинг обтурацияланиши. • Тромбознинг аҳамияти: 1) яхши – қон кетишни тўхтадади, ёрилган томир ва юракни тампонадалайди. • 2) ёмон – инфарк ва гангрена; бактериал эмболия ва сепсис; дарвоза венаси тромбози – портал гипертензия ва асцитга; буйрак венаси тромбози – нефротик синдромга; тромбофлебит ва флеботромбоз – ўпка артерияси тромбоэмболиясига олиб келади.

  9. ЭМБОЛИЯ – em-ballein– томир ичига ташлаш • Эмболия, бу – қон оқимига ёт таначаларнинг тушиши ва томирларга тиқилишидир. • Эмболлар қон оқими бўйича 3 та йўналишда харакатланади: • 1) Катта қон айланиш доираси веналаридан, ўнг бўлмача ва ўнг қоринча орқали кичик қон айланиш доираси томирларига келиб тиқилади. • 2) Юрак чап қоринчаси, аорта ва йирик артериялардан, юрак, мия, буйрак, талоқ, ичак ва оёқлар томирларига келиб тиқилади. • 3) Портал веналар тизимидан жигар дарвоза веналарига келиб тиқилади. • 1) Ортоград; 2) Ретроград; 3) Парадоксал эмболия.

  10. ЭМБОЛИЯ – турлари • Эмболия – эмбол таначалар табиатига қараб қуйидаги турларда учрайди. • 1) Тромбоэмболия • 2) Ёғ эмболияси • 3) Хаво эмболияси • 4) Газ эмболияси • 5) Тўқима ёки ҳужайра эмболияси • 6) Бактериал эмболия • 7) Ёт жисмлар эмболияси • 8) Қоғаноқ суви эмболияси

  11. ЭМБОЛИЯ – турлари • Ўпка артерияси тромбоэмболияси (макро-)

  12. ЭМБОЛИЯ – турлари • Ўпка артерияси тромбоэмболияси (микро-)

  13. ЭМБОЛИЯ – турлари • Ёғли илик эмболияси (микро-)

  14. ЭМБОЛИЯ – турлари • Ёғ эмболияси (микро-)

  15. ЭМБОЛИЯ – турлари • Бактериал эмболия (микро-)

  16. ЭМБОЛИЯ – турлари • Хавфли ўсма ҳужайра эмболияси (микро-)

  17. ЭМБОЛИЯ – турлари • Ўпка артериясида қоғаноқ эмболияси (микро-)

  18. Рис.43.7а. Роговые чешуйки, обнаруженные в ветви легочной артерии, доказывают факт эмболии околоплодными водами.

More Related